Бизнесни ривожлантириш банки "BRB Fintech Hackcelerator" IT-танлови бошланганини эълон қилди

Бизнесни ривожлантириш банки "BRB Fintech Hackcelerator" IT-танлови бошланганини эълон қилди

Фото: БРБ

"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ "BRB Fintech Hackcelerator" IT-танловини/Хакатонни бошланганини эълон қилди. Ушбу тадбир Ўзбекистонда IT-бизнесни қўллаб-қувватлаш, инновацион маҳсулотлар яратиш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган. Хакатон Amity университети, Yandex, Ўзбекистон IT ҳамжамияти ва Veon AdTech каби етакчи ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Фото: БРБ

Соврин жамғармаси 300 млн сўм бўлган ушбу хакатон учун 200 та жамоалардан ариза топширилган, улардан жами 206 та аъзоси бўлган 47 та жамоа танлаб олинган. Жамоалар етакчи IT-компаниялар, тадбиркорлик субъектлари, университетлар ва таълим муассасаларининг кучли вакилларидан ташкил топган.

Бир ойлик "BRB Fintech Hackcelerator" мусобақаси давомида яратилган маҳсулотлар ва ечимлар тадбиркорлар учун инновацион хизматларни яратиш, уларга янги имкониятларни очишга ёрдам бериши кутилмоқда. 47 та жамоани бир ойлик интенсив иш кутмоқда, улар етакчи менторлардан маслаҳат ва кўрсатмалар олган ҳолда ўз потенциалларини очиш ва яратиладиган IT-маҳсулотлар учун мақбул ечимларни топишни кўзлашган.

Фото: БРБ

Бизнесни ривожлантириш банкининг ушбу тадбирдан асосий мақсади Ўзбекистонда IT-бизнесни, стартаперларни ва дастурчиларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришдан иборат экани айтилди. "BRB Fintech Hackcelerator"ни ҳар йили ўтказиш хамда инновацион маҳсулотлар яратиладиган хамда тажриба алмашинадиган майдонга айлантириш режалаштирилган.

Теглар:
×