Бизнесни ривожлантириш банки япониялик ҳамкорлар билан янги лойиҳага киришди

13.08.2024 06:45

536

Timer  png5 дақиқада ўқилади
"Бизнесни ривожлантириш банки " АТБ, Япониянинг Ямагата префектураси ҳукумати ва Ямагата университетининг тадбиркорлик таълими ва тадқиқотлари маркази ўртасида янги лойиҳа ишга туширилмоқда

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

\"Бизнесни ривожлантириш банки\" АТБ, Япониянинг Ямагата префектураси ҳукумати ва Ямагата университетининг тадбиркорлик таълими ва тадқиқотлари маркази ўртасида Тошкент вилоятида иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган \"Yori-I\" лойиҳаси бўйича Англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

\"Yori-I\" лойиҳасининг асосий мақсади тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш воситасида вилоятда маҳаллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлашдир. Бу ўз навбатида, янги бизнесларни яратиш ва ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали амалга оширилади.

Лойиҳа Ямагата университети раҳбарлигида, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Ўзбекистон - Япония маркази (UJC) техник кўмаги иштирокида ;Бизнесни ривожлантириш банкининг ҳудудий марказларида ва Тошкент вилояти ҳокимияти молиявий маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Меморандум алмашинув маросими томонларнинг узоқ муддатли ҳамкорликка ва лойиҳани муваффақиятли амалга оширишга тайёрлигини тасдиқлади. Ушбу маросим лойиҳа иштирокчилари ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорликка йўл очиб, Тошкент вилоятининг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига муҳим ҳисса қўшади.

Банк ахборот хизмати

Теглар:

#Бизнесни_ривожлантириш_банки#BRB#yamagata

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган