9 август куни Ипотека-банк ва Марказий банк вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди, унда ҳозирда банк томонидан фойдаланиб келинаётган автоматлаштирилган банк тизимини (АБС) янгисига алмаштириш лойиҳасини амалга оширишнинг асосий жиҳатлари муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳа Ипотека-банк OTP Group томонидан сотиб олинганидан кейин бошланган "Гавҳар" дастури доирасидаги йирик трансформациянинг бир қисмидир.
Фото: Ипотека банк
Йиғилишда Марказий банк томонидан янги АБС га ўтиш жараёнларини мувофиқлаштирувчи масъул шахсларни тайинлаш, янги АБС га ўтиш бўйича Ўзбекистон қонунчилигининг талаблари, шунингдек, республикада АБСни сертификатлаш каби масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, учрашув давомида мижозлар билан мулоқот режасини ва янги тизимни синовдан ўтказиш ва ишга тушириш оралиғида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзгартириш учун имтиёзлар олиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Фото: Ипотека банк
Марказий банк раҳбарияти АБСни алмаштириш лойиҳаси банкнинг операцион самарадорлиги ва мослашувчанлигини ошириш учун муҳим қадам эканлигини таъкидлади. Лойиҳани кенг миқёсдаги амалиёти жорий йилнинг май ойида бошланганлиги ва янги тизимнинг ишга туширилиши 2025 йилнинг 1 cентябрига белгиланган. Шу билан бирга, Марказий банк вакиллари банк тизимимизда флагман бўладиган мазкур лойиҳани илгари суришда Ипотека-банкни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини таъкидлаган.