Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси “Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳа” Республика кўрик-танловини эълон қилганди. Жорий йилнинг 6-8 август кунлари кўрик-танловнинг ;худудий босқичлари ғолиб ва совриндорлари аниқланди.
Фото: Бизнесни Ривожлантириш Банки
Ташкилотчилар томонидан лойиҳалар ташаббускорлари www.biznes-portal.uz электрон платформаси орқали ариза юбориб, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури иштирокчисига айланган бўлиши танловнинг асосий шарти сифатида белгиланди. Танловга 186 та тумандан 1189 та онлайн ариза келиб тушди. "Бизнес портал"га бизнес лойиҳалар ҳақидаги 896 та видео юкланди.
Фото: Бизнесни Ривожлантириш Банки
Лойиҳаларни баҳолашда маҳаллаларда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва экспортни таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларга устуворлик берилди. “Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳа” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги арафасида эълон қилинади.
Фото: Бизнесни Ривожлантириш Банки
Танловда энг яхши деб топилган бизнес лойиҳалар Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306 сонли қарорига асосан жорий этилган тартиб асосида Бизнесни ривожлантириш банки томонидан имтиёзли шартларда молиялаштирилади.