Хабар берганимиздек, жорий йил 1-4-сенябр кунлари Тошкентда бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишига етиб келган ИТБ гуруҳи таркибидаги 57 давлатнинг вазирлари ва расмийлари, қолаверса, 2 мингдан ортиқ бизнес вакиллари, экспертлар Тошкентдаги Халқаро Конгресс марказида йиғилди.
Тадбир доирасида "Трастбанк" ХАБ Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов Islamic Corporation for the Development – Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси бош директори жаноб Айман Амин Сежини билан учрашиб, имзоланиши кутилаётган битим хусусида муҳокама қилди. Бу ҳақида банк матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Фото: trustbank.uz
Куннинг иккинчи қисмида Ўзбекистонда ислом молияси ривожланишига қўшган ҳиссаси учун "Трастбанк" ХАБ “Most active and long standing partner of ITFC in Uzbekistan” (“Халқаро ислом савдо-молия корпорациясининг Ўзбекистондаги энг фаол ва энг барқарор ҳамкори”) ёрлиғи билан тақдирланди. Фахрий ёрлиқ «Трастбанк» ХАБ Кузатув кенгаши раиси Тоҳир Шариповга Ислом тараққиёти банки президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ижрочи директори Хани Салем Сонбол томонидан тантанали равишда топширилди.
Фото: trustbank.uz
Маросим давомида "Трастбанк" ХАБ Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ижрочи директори Хани Салем Сонбол ўртасида хусусий тармоқни ривожлантириш учун 15 миллион доллар миқдорида маблағ ажратиш тўғрисида битим имзоланди. Ажратилган маблағ ҳозирги кунда муҳим аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат, фармацевтика ва бошқа соҳаларни равнақи учун йўналтириши кўзда тутилган.
Фото: trustbank.uz
Тасодифий хабарлар
Капиталбанк норезидентлар учун ҳисоб очишга қўшимча текширувлар ва комиссия жорий қилмоқда
UZCARD ўз номидан фойдаланиб содир қилинаётган фирибгарлик ҳолатлари кўпаяётганлиги ҳақида огоҳлантирди
Асакабанк акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади
Bank Apelsin расман Uzum Bank'га айланди
Марказий банк фаолияти тугатилаётган банклар бўйича қўшимча ахборот тақдим этди