Иллюстратив фото: Bankers.uz
Яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади. 1 сентябрь — Ўзбекистон мустақиллиги куни 2024 йилда якшанба — дам олиш кунларига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 2 сентябрь, душанба кунига кўчирилади. Бу Президентнинг 2024 йилда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш бўйича фармонида кўрсатиб ўтилган.
Шундай қилиб, Мустақиллик байрамида дам олиш кунлари кетма-кетлиги қуйидагича бўлади:
- 31 август, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
- 1 сентябрь, якшанба — Ўзбекистон мустақиллиги куни;
- 2 сентябрь. душанба — кўчирилган дам олиш куни;
- 3 сентябрь — барча учун қўшимча дам олиш куни.
Юқоридагиларга кўра, иш кунидан қатъий назар, барча ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 4 кун дам олишади.
Эслатиб ўтамиз, Меҳнат кодекси 187-моддасига биноан, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
Тасодифий хабарлар
Тенге банкдан 3 таси бирда
Ички валюта бозорида чет эл валютасига бўлган талаб 26,1 млрд. АҚШ долларини ташкил қилмоқда
Қўшработ туманида 1,1 млрд сўмлик кредит маблағлари талон-торож қилинди