Фото: Uzum bank
2021 йил ноябрь ойидан "Uzum Bank" АЖ Юридик департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган Василий Сергеевич Зобов ушбу банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда "Uzum Bank" АЖ Кузатув кенгаши қарори 2 август куни қабул қилинган. В.Зобов номзоди Марказий банк томонидан розилик олингандан сўнг расман лавозимига тасдиқланган ҳисобланади.
Василий Зобов 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2009 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини "ҳуқуқшунослик (халқаро ҳуқуқ)" мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2009 йилда, банк тизимидаги меҳнат фаолиятини 2020 йилда "Капиталбанк" АТБда бошлаган. 2020 йилдан 2021 йилгача "Капиталбанк" АТБ Рақамли филиалида юридик маслаҳатчи лавозимида ишлаган.
Тасодифий хабарлар
Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси ходими пора билан қўлга тушди
Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини бузган 16 та банкка жарима солинган
Қирғизистонда нақд валюта олиб чиқиш бўйича чеклов ўрнатилди