Octobank 2024 йилнинг биринчи ярмида эришилган натижаларни маълум қилди

03.08.2024 11:08

905

"Octobank " АЖ 2024 йилнинг 1-ярмида эришилган натижалар ва кўрсаткичлар бўйича ҳисоботини тақдим қилди.

Иллюстратив фото: Bankers.uz

Бугунги кунда \"Octobank\" АЖ томонидан 3,1 млн жисмоний ва 2300 дан зиёд юридик шахсларга хизмат кўрсатиб келинмоқда. Банк жорий йилнинг 1-ярмида эришилган шу ва бошқа кўрсаткич ҳамда натижалари билан ўртоқлашди. Банк 2024 йилнинг 1-ярмида бир неча муҳим натижаларга эришди. Хусусан, банк мижозлари 324 млрд сўмлик муаммоли активларни тўлади. Шу орқали \"Octobank\" АЖ муаммоли активлари йўқ бўлган Ўзбекистондаги 7 та банк рўйхатига кирди.

Шунингдек, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг “Банк фаоллиги индекси” ҳисоботида Octobank 2024 йилнинг II чорагида 6-ўриндан 4-ўринга кўтарилди.

\"photo_2024-08-02_12-42-32.jpg\"

Фото: cerr.uz

Octobank, бундан ташқари, Tenpay тўлов сервиси билан ҳамкорликда ишлай бошлади. Tenpay – WeChat иловасига интеграция қилинган онлайн тўлов бозорининг асосий иштирокчиларидан биридир.

Octobank’нинг 2024 йил I ярим йиллиги якунида активлари 2,7 трлн сўмни, капитали 529 млрд сўмни, соф фойдаси эса 48,7 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Ҳамкорлик асосида


Теглар:

#ravnaqbank#octobank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган