Visa халқаро тўлов тизимининг виртуал картаси Uzum Bankнинг ўз инфратузилмасида амалга оширилган биринчи молиявий маҳсулоти бўлади. Август ойи давомида картани олдиндан буюртма қилган ҳар бир киши учун UZCARD ва HUMO карталари ўртасида бепул ўтказмалар, бундан ташқари, фоизсиз давр билан микрокредит олиш имконияти берилади.
Тасдиқланган кредит суммасидан онлайн ва офлайн харидларни тўлаш учун фойдаланиш, Uzum картасига ўтказиш ёки нақд пулда ечиб олиш мумкин. Шунингдек, Uzum картаси эгалари учун Uzum Market, Uzum Tezkor махсус таклифлари ва Uzum экотизим сервисларининг бошқа бонусларидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади.
Биз Uzum Bankнинг биринчи ўз молиявий маҳсулотни ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқдамиз ва албатта, биринчи фойдаланувчиларимизга иловада карта пайдо бўлишидан олдин ҳам энг қулай шароитларни таклиф қилмоқчимиз. Шундай қилиб, картани олдиндан буюртма қилган Uzum Bank мижозлари ҳар қандай UZCARD ва HUMO карталари ўртасида бепул пул ўтказишлари мумкин, — дейди Uzum Fintech бош директори Егор Абрамец. — Яқин келажакда биз картанинг ишга туширилишини эълон қиламиз ва уни олдиндан буюртма қилган мижозлар шу пайтнинг ўзида Uzum Bankнинг янги қулай молиявий воситасига эга бўлишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси резидентлари картани Andorid ва iOSдаги Uzum Bank иловасида олдиндан буюртма қилишлари мумкин, рўйхатдан ўтиш жараёни бир неча дақиқа давом этади.
Uzum Bank — бу Uzum миллий рақамли экотизимига кирувчи рақамли банк. Uzum bank орқали товарлар ва хизматлар учун тўлов бутун мамлакат бўйлаб 15 000 та ҳамкорлик пунктларида амалга оширилиши мумкин, бунда ҳамкорларнинг қарийб 40 фоизи Uzum Bank орқали тўлашда 20 фоизгача кешбек таклиф қилади. Иловада қулай тўлов ва p2p-ўтказмалардан ташқари, Uzum Nasiya орқали ҳар қандай товар ва хизматларни тўлаш учун 25 миллион сўмгача насия олиш мумкин.
Ҳамкорлик асосида