Фото: summit.nami.uz
Жорий йилнинг 19-20 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё Микромолия Саммити бўлиб ўтади. Саммит минтақа давлатлари марказий банклари, халқаро тараққиёт институтлари ва инвестиция компаниялари, рейтинг агентликлари, IT компаниялар, соҳанинг етук мутахассислари ва албатта микромолия бозорининг фаол иштирокчиларини жамлайди.
Бу йилги саммитда \"Кичик тадбиркорларга чегарасиз мадад, моҳиятга қайтиш\" шиори остида ёшлар ва аёлларни қўллаб қувватлаш, иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатишда микромолия соҳасини ўрни, яшил микромолиялаш, исломий молиялаш, микромолиялашда ESG каби масалаларнинг ;кенг қамровли муҳокамаси эътибор марказида бўлиши таъкидланди. Шунингдек, Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари марказий банклари ҳамда халқаро инвесторларни юзма юз келтиришни мақсад қилган алоҳида учрашувнинг режалаштирилганлиги саммитни соҳа келажаги муҳокама этиладиган асосий майдончалардан бирига айлантирмоқда.
Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан штиш мумкин.