Фото: Капиталбанк
Капиталбанк бизнес ва хусусий мижозлар учун рақамли экотизимни қандай шакллантирмоқда – шу ҳақда Капиталбанк раисининг биринчи ўринбосари Сардор Исмоилов BS/2 халқаро компаниясига берган интервюсида айтиб берди. Суҳбат яқинда Тошкент шаҳрида ўтказилган Digital Uzbekistan форуми доирасида бўлиб ўтган.
— Капиталбанк бугунги кунда ўзининг умумий ривожланишида қайси асосий йўналишларга эътибор қаратмоқда? Сиз қайси банк маҳсулотлари ва мижозлар сегментларини устувор деб ҳисоблайсиз?
— Биз банк технологиясини ривожлантиришни тараққиётимизнинг устувор йўналишларидан бири деб биламиз. Ўтган йили биз Ўзбекистоннинг энг инновацион хусусий банки унвонига сазовор бўлдик, лекин бу билан чекланиб қолмоқчи эмасмиз.
Мақсадимиз доимий равишда инновацияларни жорий этиш ва тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мижозларга масофавий банк хизматлари кўрсатиш турларини кенгайтиришдан иборат. Энг илғор технологияларни интеграциялаш ҳамда хавфсизлик ва фойдаланиш қулайлигига эътибор қаратиш орқали биз барча мижозларимизга тобора рақамли дунёда ўз маблағларини самаралироқ ва сифатлироқ бошқариш имкониятини беришга интиламиз.
Биз бизнес учун банк маҳсулотлари устида ҳам фаол ишлаяпмиз. Биз бугун Ўзбекистонда тадбиркорликнинг ҳақиқий гуллаб-яшнаётганлигини кўриб турибмиз. Президентимиз ташаббуси ва ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги натижасида мамлакатимизда тадбиркорлик ўсиши ва ривожланиши учун қулай шарт-шароит яратилмоқда. Ўз навбатида, Ўзбекистон тадбиркорлари ва компанияларини қўллаб-қувватлаш, уларга қулай ва фойдали банк маҳсулотлари ва хизматларини таклиф этиб, қўйилган вазифаларни ечимини топиш, молияни самарали бошқаришга маслакдош бўлишга интиламиз.
Бундан ташқари, биз банк хизматларининг премиум линиясини ишга туширишга тайёрланмоқдамиз. Ҳозир биз лойиҳани бошлаш учун фаол тайёргарлик босқичидамиз. Капиталбанк янгиликларини кузатиб боришни тавсия қиламан.
— Яқинда банкингиздаги банкоматлар сони деярли икки баравар ошди. Ўз-ўзига хизмат кўрсатадиган банк каналларини ривожлантириш ва банкоматлар паркини бошқариш стратегиянгиз қандай?
— Ҳа, жорий йил бошидан буён 300 дан ортиқ замонавий банкоматлар ўрнатдик. Биз банкоматларнинг анъанавий ғоясини қайта кўриб чиқдик, унинг асосий вазифаси нақд пул олиш ва депозит қўйиш эди - биз мижозларга илгари фақат банк филиалларида мавжуд бўлган кенг кўламли банк хизматларни таклиф қиламиз. Шу тариқа биз нафақат мижозларимиз учун банк хизматларининг қулайлик даражасини оширамиз, балки банк филиалларидаги фронт-офис ходимларининг иш юкини енгиллаштирамиз.
Ўсиб бораётган талабни кўриб, ўзимизга хизмат кўрсатиш каналларини янада ривожлантиришни режалаштирмоқдамиз. Бизнинг мижозларимиз узоқдан фойдаланиш мумкин бўлган ишончли, кенг қамровли молиявий воситаларни қидирмоқда.
Капиталбанк энг оммабоп банк хизматларини банкка келмасдан олиш имконини беради - булар қаторига Капиталбанк иловалари, тадбиркорлар учун масофавий хизматлар, кенг турдаги операцияларга эга банкоматлар киради. Шунингдек, мижозлар тўлов карталарини банкка бормасдан олишлари учун карта машиналарини жорий этишни режалаштирмоқдамиз.
Филиаллардаги банк хизматларига ҳали ҳам талаб юқори. Бугун ҳам бизнинг офисларимизда одамларнинг катта оқимини кўришингиз мумкин. Шуни таъкидлашни истардимки, бу оқим вақт ўтиши билан камайиб бормоқда, чунки мижозларнинг асосий қисми, охир-оқибат, рақамли муҳитга ўтмоқда.
— 23 йиллик фаолияти давомида “Капиталбанк” Ўзбекистоннинг қарийб икки миллион резиденти ва 80 минг тадбиркори учун ишончли молиявий ҳамкор сифатида ўзини намоён қилди. Рақамли банкдан фойдаланиш билан боғлиқ мижозлар хатти-ҳаракатларида қандай ўзгаришларни кўряпсиз?
— Асосий ўзгариш рақамли банкинг ва нақд пулсиз тўловларга бўлган ишонч даражасининг ортиб бораётганидир. Илгари одамлар банкка келиш, банк ходими билан шахсан гаплашиш ва нақд пул олиш хавфсизроқ эканлигига ишонишган.
Бугунги кунда бозор бутунлай рақамли трансформацияни бошдан кечирмоқда ва вақтни тежаш биринчи ўринга чиқмоқда. Мижозларимиз тез, қулай ва ишончли банк хизматларидан фойдаланишни хоҳлашади. Бунинг учун маҳсулотларимиз рўйхати ва мобил иловамизнинг функционал имкониятлари кенгайтирилмоқда, юқори технологияли банкоматлар ўрнатилмоқда.
Агар мобил иловада ҳисобварақ, омонат ва кредитларни бошқариш, сертификатлар ва ҳисобварақдан кўчирмаларни бир неча сония ичида онлайн тарзда қабул қилиш имкони бўлса, нима учун банк филиалига бориш керак? Энг яқин банкоматда валюта айирбошлаш ёки кредит тўловларини амалга ошириш мумкинми? Аммо рақамли банкингнинг энг муҳим афзаллиги шундаки, у йирик шаҳарлар ва кичик шаҳарчалар аҳолисига банк хизматларини олишда тенг имкониятларни тақдим этади.
Шунингдек, биз бизнес учун қулай воситаларни таклиф этамиз: Uzum Business иловаси тадбиркор мижозларимизга банк иш вақтидан қатъий назар молиявий операцияларни амалга ошириш имконини беради. Иловадан фойдаланиб, сиз тўловлар ва ҳисобларни бошқаришингиз, валюта операцияларини амалга оширишингиз, ходимларга иш ҳақини юборишингиз ва бошқа кўп нарсаларни амалга оширишингиз мумкин.
Маълумот учун:
Капиталбанкнинг технологик ҳамкори BS/2 халқаро компанияси ҳисобланади. 2023 йилда томонлар ўртасида стратегик шериклик шартномаси имзоланган. Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари орасида:
- ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қурилмалари тармоғини янгилаш (дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиси Diebold Nixdorf замонавий банкоматлари);
- янги дастурий таъминотни жорий этиш;
- банкоматларнинг хавфсизлигини ошириш ва мониторинг тизимларини интеграциялаш;
BS/2 билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар туфайли Капиталбанк Ўзбекистонда биринчи бўлиб банкоматлар ёрдамида кредитларни тўлаш имкониятини жорий қилди. Жорий йилда “Капиталбанк”нинг ўзига хизмат кўрсатиш қурилмаларида карта ҳисобини тўлдириш ва ўз-ўзини картасиз инкассация қилиш функцияларини жорий этиш режалаштирилган.
Ҳамкорлик асосида
Тасодифий хабарлар
Англиянинг “Brand Finance” компанияси томонидан Трастбанк Ўзбекистоннинг энг яхши брендлари рўйхатига киритилди
Alif Uzbekistan АҚШ фондидан 10 млн доллар миқдорида инвестиция жалб қилади
"Асакабанк" АЖ ва Иқтисодиёт университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди