Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши доирасида иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари Илҳом Норқулов нега Ўзбекистонда Исломий молиялаштириш тўлиқ жорий этилмагани ҳақидаги саволга жавоб берди.
Фото: kun.uz
Норқулов Президент Шавкат Мирзиёев ҳар йили бу масалани парламентга юборишини ва ҳукумат сўнгги 5 йил давомида бу борада иш олиб борганини таъкидлаган. Вазир ўринбосари бу нафақат банк хизматлари, балки мураккаб тизим эканлигига эътибор қаратган.
У исломий банкни жорий этиш имконияти ҳақида гапирар экан, тизимнинг мураккаблигидан ташқари, фуқароларнинг тижорат банкларига ишончини ошириш зарурлигини таъкидлади.
«Гап шундаки, мамлакат аҳолисининг молиявий саводхонлиги даражаси анча паст. Эҳтимол, одамлар оддий банк хизматлари ҳақида нимадир билишади, лекин исломий молиялаштириш ҳақида деярли маълумотга эга эмас. Бу мавзу, айниқса, финтехнинг ривожланиши шароитида долзарбдир.
Муайян салоҳиятни яратиш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш зарур. Аҳолининг молиявий саводхонлиги ошиши билан исломий банк тизимини жорий этиш анча осонлашади», — деди Норқулов.
Тасодифий хабарлар
Улуғбек Мустафоев Пойтахт банк Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилди
Давр банк бош соврини Chevrolet Gentra бўлган янги акция бошлади
Марказий банк халқаро пул ўтказмалари билан боғлиқ ҳолатга муносабат билдирди