Асакабанк бош офисида гендер тенглиги мавзусида учрашув ташкил этилди

 Асакабанк бош офисида гендер тенглиги мавзусида учрашув ташкил этилди

Асакабанк бош офисида ISFT институти билан ҳамкорликда "Замонавий жамиятда гендер тенглиги» мавзусида кенгайтирилган очиқ учрашув бўлиб ўтди.

Замонавий жамиятда аёллар ва эркаклар ўртасидаги тенгликка бўлган интилиш нафақат адолат тўғрисидаги масала, балки барқарор ривожланиш ва фаровонликнинг асосий меъзонидир. Айнан мана шундай йўналишдаги гендер стереотипини бартараф этиш ва гендер тенгликка эришиш мақсадида Асакабанк фаол ишлар олиб бормоқда. 

Шу жумладан, Асакабанк томонидан "Аёллар клуби" фаолияти йўлга қўйилган. Клубнинг асосий мақсад ва вазифалари аёлларни шахсий ва касбий жиҳатдан ўсишида қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий муҳитни яратишдан иборат. 

Асакабанкнинг ISFT институти билан ҳамкорликдаги кенгайтирилган очиқ учрашуви шу мақсадда ўтказилиб, ушбу тадбирда банк ходимлари, шунингдек, банкнинг Кузатув кенгаши аъзолари ҳамда таклиф қилинган меҳмонлар иштирок этдилар. 

Хусусан тадбирда Ўзбекистон фанлар Академияси вице-президенти Шаҳло Турдикулова, Ўзбекистон иш берувчилар Конфедерациясининг ижрочи директори Элико Маргишвили ҳамда ISFT тадқиқот маркази директори Михаил Викторович Царев каби спикерлар мавзу доирасида чиқиш қилишди.

Теглар:
×