Бизнесни ривожлантириш банки Жаҳон банки билан ҳамкорликда тадбиркорларга грантлар ажратади

Бизнесни ривожлантириш банки Жаҳон банки билан ҳамкорликда тадбиркорларга грантлар ажратади

"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Жаҳон банкининг "MUNIS" лойиҳаси билан ҳамкорликда кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун грантлар ажратиш лойиҳасини эълон қилади.

Мазкур дастурда Бизнесни ривожлантириш банки томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда кичик ва ўрта бизнес соҳасида фаолият юритувчи корхоналарнинг инновацион салоҳиятини ошириш, ички, минтақавий ва жаҳон бозорларида ўз имкониятларини такомиллаштириш учун янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотлар, хизматлар ва жараёнларни ишлаб чиқишга қаратилган лойиҳалар молиялаштирилади.

Грант дастурининг асосий шартлари:

  • Грант миқдори ҳар бир лойиҳа учун 50 минг АҚШ долларини ташкил этади.
  • Лойиҳани амалга ошириш - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 12 ойгача.

Бизнесни ривожлантириш банки ҳамкор ташкилот сифатида мазкур дастурга келиб тушган лойиҳаларни кредит шартномаси асосида қўшма молиялаштиришда тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатади.

Гкант мазкур соҳалар бўйича ажратилиши режалаштирилган:

  • Агро-озиқ-овқат технологиялари;
  • Тиббиёт ва тиббий технологиялар;
  • Янги материаллар ва кимёвий технологиялар;
  • Кончилик ва металлургия саноати;
  • Биотехнологиялар ва фармацевтика;
  • Машинасозлик ва автомобилсозлик.

Аризаларни топшириш муддати: 2024 йил 20 июлдан — 5 сентябргача. 

Мазкур танлов шартлари ва дастурга оид барча саволларга жавоб ва тушунтиришлар бериш мақсадида, жорий йилнинг 30 июль куни соат 10:00 да Жаҳон банкининг халқаро экспертлари томонидан махсус семинар ўтказилиши режалаштирилган. 

Ўтказилиш жойи: "Бизнесни ривожлантириш банки" биноси. 

Семинарларида иштирок этиш учун ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш керак. 

Қўшимча маълумот учун 

Теглар:
×