Микрокредитбанк "E-notarius" платформасидан фойдаланиш бўйича Адлия вазирлиги билан келишувга эришди

22.07.2024 15:47

862

Тизим ёрдамида мижознинг идентификациядан ўтиши, масофадан туриб, нотариал идора ходими мижозни кузатув камераси орқали юзи ва овозини ёзиб олиши, электрон шаклда қўл бармоғи изини олиши ва шахсий кабинетга боғланиш каби ишларни банк биносининг ўзида амал

Фото: MKBANK

Микрокредитбанк \"E-notarius\" (Электрон нотариус) платформасидан фойдаланиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишувга эришди. Бу ҳақда банк расмий сайтида хабар берилди.

Мазкур келишув натижасида мижозларга банк хизматларини кўрсатишда ҳужжатлар айланмасини тезлаштириш, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш, кредит таъминоти сифатида гаровга олинишини лозим бўлган мол-мулкларнинг нотариал ҳужжатларини банк биносида расмийлаштиришни ташкил қилиш экани айтилган.

Эндиликда \"E-notarius\" тизими ёрдамида мижознинг идентификациядан ўтиши, масофадан туриб, нотариал идора ходими мижозни кузатув камераси орқали юзи ва овозини ёзиб олиши, электрон шаклда қўл бармоғи изини олиши ва шахсий кабинетга боғланиш каби ишларни банк биносининг ўзида амалга ошириш имконияти мавжуд бўлади. Мазкур қулайликни синов тариқасида дастлаб банкнинг Тошкент шаҳар бошқармасида, Тошкент ва Жиззах вилоятлари банк хизматлари офис ва марказларида татбиқ қилиш режалаштирилган.

Теглар:

#микрокредитбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган