Асакабанк банкоматларида операциялар бажариш учун мижоз картасини банкоматга киритмаган ҳолда контактсиз ишлатиш имкониятини яратди. Бунинг учун мижоз, исталган NFC технологиясини қўллаб қувватловчи MasterCard халқаро картасига ёки MasterCard-Humo ва MasterCard-Uzcard кобейдж картасига эга бўлиши етарли.
Ушбу технологияни қўллаган ҳолда мижоз картани банкоматда унутиб қолдириш ёки банкомат картани ютиб юбориши каби ёқимсиз ҳолатларни олдини олишга эришади.
Қўшимча қилиб айтганда, мазкур йўл хавфсиз ҳисобланиб, EMV-технологияси билан банкоматдаги барча операциялар ҳимояланади. Қолаверса, буларнинг барчасини бажариш учун картани ридер (reader) қурилмага қўйиш етарли.
Мазкур технологияни ишлатиш босқичлари қуйидагича:
1) Контактсиз NFC технолгиясида ишлайдиган картани олиш
2) Банкоматда NFC технологияси борлигига ишонч ҳосил қилиш;
3) Картани теккизиш ва PIN-кодни териш.
MasterCard ёки MasterCard-кобейдж картасига эга бўлмаганлар, ушбу карталарни банк сайти орқали буюртма беришлари мумкин.
Қўшимча маълумотларни банкнинг туну-кун ишловчи 1152 - қисқа рақамидан олиш мумкин.
Тасодифий хабарлар
Ўзмиллийбанк ШҲТнинг Банклараро бирлашмаси кенгаши раислигини қабул қилди
Уй-жой сотиб олиш бўйича банклар кафолатига асосланган эскроу тизими жорий қилинади
Бизнесни ривожлантириш банки KPMG билан ҳамкорликда банкнинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқди