Фото: Ziraat Bank Uzbekistan
Банк кузатув кенгашининг тегишли қарорига кўра, Эшмурзаев Ойбек Эшназарович \"Ziraat Bank Uzbekistan” АЖ Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари этиб тасдиқланди.
О.Эшмурзаев 1981 йил Самарқанд вилояти Нарпай туманида туғилган. 2003 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2004 йилдан \"Ziraat Bank Uzbekistan АЖ (собиқ UTBANK) тизимида турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган.
__________
Маълумот учун, 1993 йилда Ўзбекистонда биринчиларидан бўлиб чет эл капитали иштирокидаги банк сифатида Ўзбекистон банк тизимига кириб келган «Ziraat» Молия гуруҳи, мамлакат банк соҳасида ўз фаолиятини 2018 йилдан бошлаб Туркиянинг энг йирик банки ҳисобланган \"Ziraat Bankasi А.Ş.\" сармояси билан \"Ziraat Bank Uzbekistan\" АЖ номи остида олиб бормоқда. Бугунги кунда банкнинг Тошкент, Самарқанд, Андижон, Фарғона ва Бухоро шаҳарларидаги офислари орқали мижозларга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.