Иллюстратив фото: Bankers.uz
Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон тижорат банклари 2024 йил 1-ярим йилликни роппа-роса 20,0 трлн сўм муаммоли кредитлар билан якунлаган. Бу йил бошига (16,6 трлн сўм) нисбатан 3,4 трлн сўмга, ёки 20,3 фоизга кўпдир. Муаммоли кредитлар улуши йил бошидаги 3,5 фоиздан 4,0 фоизга етган. Банкларнинг кредит портфели эса, йил бошига нисбатан 22,5 трлн сўмдан кўпроққа (4 фоизга) ошган ва қарийб 494,0 трлн сўмга етган.
Маълумотлар cbu.uz сайтидан олинган
Давлат банклари
Давлат банкларининг кредит портфели жами 12,2 трлн сўмга (3,7 фоизга), муаммоли кредитлари миқдори эса 1,8 трлн сўмга кўпайган. Кредит портфели миқдори фақат Асакабанк (-2,0 трлн сўм) ва Бизнесни ривожлантириш банки (-729 млрд сўм)да камайган. Муаммоли кредитлар миқдоран Халқ банки (-264 млрд сўм), Ўзмиллийбанк (-171 млрд сўм), Агробанк (-38 млрд сўм), Асакабанк (-3 млрд сўм) ва Пойтахт банкда (-1 млрд сўм) камайишига эришилган.
Бошқа банклар
Давлат назоратида бўлмаган банкларининг жами кредит портфели 10,3 трлн сўмга (7,5 фоизга) ўсган, портфелдаги муаммоли кредитлар миқдори эса 1,5 трлн сўмга ортган. Натижада мазкур банкларнинг муаммоли кредитлари миқдори 4,9 трлн сўмга, уларнинг портфелдаги улуши эса 3,3 фоизга етган.
Кредит портфели Капитал банк (2,7 трлн сўм), Ҳамкор банк (2,1 трлн сўм), Анорбанк (1,8 трлн сўм), Ипак Йўли банки (1,3 трлн сўм) ларда нисбатан жадалроқ ўсган. Муаммоли кредитлар миқдоран Октобанкда (-212 млрд сўмга), Ипак Йўли банкида (-72 млрд сўмга), Универсалбанк (-25 млрд сўмга), ОФБ (-15 млрд сўмга), Зираат банк (-7 млрд сўмга), Траст банк (-5 млрд сўмга) камайган.