Марказий банк Сурхондарё вилоят бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

16.07.2024 07:07

1 369

Марказий банк раисининг тегишли буйруғига асосан Раджабов Азамат Жўраевич Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Сурхондарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: Сурхондарё вилоят ҳокимлиги

Марказий банк раисининг тегишли буйруғига асосан Раджабов Азамат Жўраевич Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Сурхондарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

А. Раджабов 1983 йилда Музработ туманида туғилган. 2006 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодиёт.

Меҳнат фаолияти давомида “Микрокредитбанк” АТБ банкининг туман, вилоят минтақавий филиалларида бошлиқ, “Микрокредитбанк” АТБда бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар “Микрокредитбанк” АТБ Сурхондарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

Теглар:

#сурхондарё#Марказий_банк#тайинлов

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган