Фото: Алоқабанк
Алоқабанк ходимлари учун 10 июль куни «Ўзбекистон - 2030» стратегияси муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Банк Корпоратив бизнес блок раҳбари О.Турсунов ҳамда «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Э.Туляков бошчилигида ўтказилган учрашувда қатор масалалар юзасидан сўз юритилди.
Фото: Алоқабанк
Тадбир мақсади қандай?
Мазкур тадбир банк ходимларини «Ўзбекистон - 2030» стратегиясининг асосий йўналишлари ва вазифалари билан таништириш, стратегиянинг мазмунини чуқурроқ тушунтириш ва унинг аҳамиятини етказиш юзасидан ташкил этилди.
Фото: Алоқабанк
"Ўзбекистон — 2030" стратегияси ҳақида
Ушбу стратегия мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва халқаро майдонда рақобатбардошликни оширишга қаратилган кенг қамровли режа ҳисобланади. Стратегиянинг муваффақиятли амалга оширилиши учун барча соҳаларда ҳамкорлик ва бирлашиш талаб этилади.
Фото: Алоқабанк
Илмий-муҳокама тадбири, ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг стратегияни тўлақонли англашларига ва уни амалга оширишда фаол иштирок этишларига ёрдам беради.
Ҳамкорлик асосида
Тасодифий хабарлар
Телеграм орқали фуқароларнинг пластик карталаридаги пулни ўзлаштириб келган шахслар қўлга олинди
Август ойида муаммоли кредитлар қолдиғи 710 млрд сўмга кўпайди — таҳлил
Халқ банки Кузатув кенгаши янги тартибда сайланди