Венгриянинг OTP банки Ўзбекистондаги давлат банкларидан бирининг хусусийлаштириш жараёнида иштирок этади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ўзбек-венгер музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатлар имзолаш пайтида маълум қилди
«Мен музокараларимиздан мамнунман. ОТP Bank Ўзбекистонда банкларни хусусийлаштириш жараёнида иштирок этади. Ва бизнинг банк каби иқтисодий компонентга ишонишимиз, бу кўп нарсани англатади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президентга кўра, бугун тор доирада банклар раҳбарлари билан истиқболли режалар муҳокама қилинди. Тез орада реал натижалар кутилмоқда.
OTP Group - молия, суғурта, инвестиция, банк бизнеси — активлар ва лизингларни бошқаришдан тортиб, пенсияларни тарқатишга қадар молиявий хизматлар билан шуғулланадиган венгер банк гуруҳи. OTP гуруҳи Марказий ва Шарқий Европада молиявий хизматларни етказиб беришда етакчи ширкат ҳисобланади. Банк активлари миқдори $51,1 млрд. ни ташкил этади (2018).
Тасодифий хабарлар
Агробанкнинг барча филиаллари биноларида қуёш панеллари ўрнатилди
Бир ой ичида Ўзбекистонда банк карталари сони 2,55 млн. донага камайди
Алоқабанк Кузатув кенгаши таркиби янгиланди
"TBC Bank" талаб қилиб олингунча онлайн омонат фоиз ставкасини 21 фоизгача туширмоқда
S&P Ўзбекистондаги 11 та банкнинг кредит рейтингини тасдиқлади