Иллюстратив фото: Bankers.uz
Бугунги кунда истеъмол кредитининг замонавий тури сифатида кредит карталари ҳамда муддатли тўлов карталари ҳам оммалашиб бормоқда. 5 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги тўртта банк кредит карталарини шунингдек, учта банк муддатли тўлов карталарини таклиф қилмоқда. Bankers.uz ушбу карталарнинг шартлари ва тарифлари билан қизиқди.
Кредит карталари
Кредит карталари замонавий банк тизимида энг кўп ишлатиладиган банк маҳслулотларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда кредит карталари 2023 йилда мижозларга таклиф қилиниши бошланган. Мазкур карталарнинг дебит карталардан фарқи шундаки, бунда мижоз банкдан маълум бир фоиз эвазига олган кредит маблағларини сақлайди, сарфлайди ҳамда сўндиради. Дебит карталарига эса фақатгина мижознинг шахсий даромадлари (ойлик иш ҳақи ва ҳ.к) келиб тушади. Бундан ташқари, баъзи банклар кредит карталарининг фоизсиз даври ҳам бўлиши мумкин. Фоизсиз давр - агар мижоз ушбу даврда олинган кредит маблағини тўлиқ сўндирса, фойдаланилган пул маблағлари учун фоиз ҳисобланмайди.
5 июль куни ҳолатига кўра, тўртта банк кредит карталари таклиф қилмоқда. Қуйида уларнинг рўйхати ва таклифлари билан танишиши мумкин.
InFinBank
Infinblack картаси:
- карта тури - миллий валютадаги Visa;
- кредит лимити - 50 млн сўмгача;
- фоизсиз даври - максимал 50 кун (фойдаланилган кундан кейинги ойнинг 20-санасигача);
- фоиз ставкаси - йиллик 23,99% дан 47,99% гача (индивидуал тарзда белгиланади)
- картанинг муддати - 60 ой;
- комиссия - ўтказмалар учун 1%, нақдлаштириш учун 2%.
Картага Инфинбанк расмий сайти орқали буюртма бериш мумкин. Картани етказиб бериш бепул ҳамда уч кун ичида амалга оширилиши қайд этилган.
Саноатқурилишбанк
"Первая" кредит картаси шартлари:
- карта тури - миллий валютадаги Visa Classic;
- кредит лимити - 2 млн сўмдан - 50 млн сўмгача;
- фоизсиз даври - максимал 40 кун (фойдаланилган кундан кейинги ойнинг 10-санасигача);
- фоиз ставкаси - йиллик 26,9%. Агар тўлиқ қарз кейинги ойнинг 10-кунига (тўлов куни) қадар тўланган бўлса, товарлар ва хизматларни сотиб олиш учун фойдаланилган кредит маблағлари учун фоизлар ҳисобланмайди. Бунда пулни нақдлаштириш ёки картадан картага ўтказилганда фоиз ставкаси қўлланилади, яъни имтиёзли давр бўлмайди;
- картанинг муддати - 48 ой;
- комиссия - ўтказмалар учун 2,9%, чет эл товар ва хизматлари учун 0,6 доллар (ҚҚС билан) комиссия мавжуд.
Картага банкнинг "JOYDA" иловаси орқали бепул буюртма бериш мумкин.
AVO Bank
"AVO Platinum" кредит картаси шартлари:
- Карта тури - миллий валютадаги Mastercard
- кредит лимити - 50 млн сўмгача
- фоизсиз даври - 45 кун (30+15). Бунда 30 кун давомида карта карта маблағлари орқали товар ва хизматлар учун тўлов қилиш мумкин ва яна 15 куни ичида қарзларни фоизсиз тарзда қайтариш имконияти мавжуд.
- фоиз ставкаси - йиллик 47,9%
- комиссия - ўтказмалар ва нақдлаштириш учун 29 минг сўм+операция миқдоридан 2,9%. Чет эл товар ва хизматлари учун тўлов 3%.
- картага хизмат кўрсатиш нархи - 180 минг сўмгача бепул, 180 мингдан кўпроқ фойдаланилган тақдирда ойига 18 минг сўм. Ушбу нархни банк томонидан тақдим этилган бонуслар орқали тўлаш мумкин.
Картага банк иловаси орқали онлайн буюртма бериш бепул, жисмоний картага буюртма бериш нархи - 59 минг сўм.
Агробанк
Агробанк кредит картаси шартлари:
- карта тури - HUMO;
- кредит лимити - 100 млн сўмгача;
- фоизсиз даври - йўқ;
- фоиз ставкаси - 30%;
- картанинг муддати - 4 йил;
- комиссия - ўтказмалар учун 0,3%, нақдлаштириш учун 1%.
Кредит картасига Агробанк филиалларига бориб, буюртма бериш мумкин. Картани очиш нархи 51 минг сўм.
Муддатли тўлов карталари
Муддатли тўлов картаси кредит картсидан бироз фарқ қилади. Иккала карта орқали ҳам товар ва хизматлар харид қилиш имкони бор. Лекин муддатли тўлов карталарида ўтказмалар, пулни нақдлаштириш ёки исталган товар-хизматларга тўлов қилиш имконияти мавжуд эмас. Ушбу карталар орқали фақатгина банкнинг маълум ҳамкорларидан товар ва хизматларни сотиб олиш мумкин. Кредит картадан фарқли равишда бундай турдаги карталарда фоиз ставкаси бўлмайди ёки пастроқ бўлади.
ANORBANK
"ANOR" муддатли тўлов картаси шартлари:
- карта тури - HUMO;
- кредит лимити - 50 млн сўмгача;
- фоиз ставкаси ва қўшимча тўловлар йўқ
- кредит тўлови шакли - дифференциал;
- карта муддати - 5 йил.
- ҳамкорлар сони - 4 мингдан зиёд.
Ушбу карта орқали банкнинг ҳамкор компаниялар товар ва хизматларини муддатли тўловга харид қилиш мумкин. Картага банкнинг расмий сайти ёки "ANORBANK" иловаси орқали бепул буюртма бериш мумкин.
Агробанк
"Open" муддатли тўлов картаси шартлари:
- карта тури - HUMO;
- карта муддати - 3 йил.
- кредит лимити - 68 млн сўмгача;
- фоиз ставкаси ва қўшимча тўловлар йўқ.
Картага "Open" иловаси орқали буюртма бериш мумкин.
Ўзмиллийбанк
"Solfy" муддатли тўлов картаси шартлари ва тарифлари:
- карта тури - миллий валютадаги Visa Platinum;
- кредит лимити - 20 млн сўмгача;
- фоиз ставкаси ва қўшимча тўловлар йўқ
- карта муддати - 1 йил.
- ҳамкорлар сони - 5,5 мингдан зиёд.
Картага "Solfy" расмий сайти ёки мобил иловаси орқали бепул буюртма бериш мумкин.
Тасодифий хабарлар
2023 йилда муаммоли кредитлар 2,6 трлн сўмга кўпайган
Жиззах ва Самарқанд вилоятларида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
Ўзсаноатқурилишбанк - 2021 йилнинг энг фаол банки сифатида эътироф этилди