Бизнесни ривожлантириш банки KPMG билан ҳамкорликда банкнинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқди

Бизнесни ривожлантириш банки KPMG билан ҳамкорликда банкнинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқди

Фото: БРБ

2024 йил 4 июль куни “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг "2024-2026 йилларга мўлжалланган стратегияси: ташаббуслар ва кутилмалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда банк Бошқаруви раҳбарияти, таркибий тузилмалар масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Фото: БРБ

"Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ KPMG халқаро компанияси билан ҳамкорликда банкни 2024-2026 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди. Матбуот анжуманида мазкур стратегиянинг мазмун-моҳияти, унда илгари сурилган ташаббуслар ва истиқболдаги кутилмалар ҳақида ахборот берилди. 

Фото: БРБ

Банкнинг янги стратегиясида келгуси 3 йилдаги истиқболли вазифалар ва асосий мақсадлар белгилаб олинди. Хусусан, 2026 йилгача банк активлари 2,3 бараварга оширилиб, бугунги 27 трлн сўмдан 62 трлн сўмга, капитал бўйича 3,2 трлн сўмдан 7,1 трлн сўмга етказилиши кўзда тутилмоқда. Мижозларга энг қулай ҳамда фойдали шартларда маҳсулотларнинг тақдим этилиши натижасида, банкнинг кредит портфели 25 трлн сўмга ёки 2,1 баробарга оширилиб, 46,8 трлн сўмга ва депозитлар ҳажми 12,2 трлн. сўмга ёки 2,3 баробарга оширилиб, 21,6 трлн сўмга етказилади. Кичик бизнес вакиллари бўлган мижозлар сонини 115 мингтагача ошириб, бозорнинг 17,7 фоизини ҳамда чакана бизнес мижозлари сонини 2,5 млн тагача ошириб, бозорнинг 16,7 фоизини эгаллаш белгилаб олинган. Мижозларнинг 75 фоизини онлайнга ўтказиб, уларни фаол мобиль илова ва интернет-банкинг фойдаланувчиларига айлантириш режалаштирилган.

Анжуманда банкни 2024-2026 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегиясида кўзда тутилган мақсадларга эришиш учун 250 дан ортиқ ташаббуслар ишлаб чиқилгани маълум қилинди. Бунда, 27 та ташаббус ахборот технологияларини ривожлантиришга, 48 таси инсон капиталини ривожлантиришга ҳамда 83 таси бизнесни ривожлантиришга қаратилган. Шундан 39 та ташаббус кичик бизнес йўналишида, 44 таси эса чакана бизнес йўналишида амалга оширилади.

Фото: БРБ

Таъкидландики, стратегияни ишлаб чиқишда банк учун бизнес йўналишида хизматларнинг соддалиги, оммабоплиги ва тезкорлиги муҳим мезон этиб белгиланди. “Бизнеснги ривожлантириш банки” АТБ келгусида янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва экспортни таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни молиялаштиришда фаол иштирок этиши қайд этилди.

Фото: БРБ

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар. 

Теглар:
×