Фото: Халқ банки
Халқ банкининг Кузатув кенгаши янги таркибда сайланди. Хусусан,кузатув кенгаши янги таркибилан Тимур Ишметов, Кайзер Насеем, Сирожиддин Зайнутдинов ва Джамол Ибрагимовлар жой олмаган. Бу ҳақда қарор 28 июнь куни ўтказилган банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида қабул қилинган.
Йиғилишда банкнинг Кузатув кенгашининг янги таркиби қуйидаги таркибда, уч йил муддатга сайланди:
- Холмуродов Нозимжон Қосимович - Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари (Иқтисодиёт ва
- молия вазирлиги вакили);
- Фазилкаримов Отабек Рустамович - Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакили);
- Пулатов Алимирзо Хайдарович - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бош мутахассиси (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакили);
- Александр Пиккер - мустақил аъзо;
- Екатерина Трофимова - мустақил аъзо;
- Тарон Ганжалян - мустақил аъзо;
- Рожер Ж. Томсон - мустақил аъзо.
Амалдаги тартибга кўра, янги сайланган аъзолар номзодлари Марказий банк томонидан тасдиқланганидан сўнг ўз вазифаларига киришишни бошлайди.
Шунингдек, йиғилишда Шуҳрат Атабаев яна уч йил муддатга банк бошқарув раиси этиб тайинланди.
Тасодифий хабарлар
Ziraat Bank Uzbekistan бирламчи ва иккиламчи бозор учун қулай шартларда автокредитлар таклиф қилмоқда
Кўчмас мулк нархлари ўсиб бораётган ҳозирги вақтда ипотека кредитини олиш анча фойдали – эксперт
Тижорат банклари халқаро картадан пул нақдлаштириш учун ўрнатилган комиссия бўйича изоҳ берди