Ўзбекистон банкларида фаолият олиб бораётган ёш раҳбарлар — рўйхат

Ўзбекистон банкларида фаолият олиб бораётган ёш раҳбарлар — рўйхат

Иллюстратив фото: Bankers.uz

Ўзбекистонда ҳар йили 30 июнь куни "Ёшлар куни" сифатида нишонланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 30 июнь куни бўлиб ўтган "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида илк бор "Ёшлар куни"ни нишонлаш тўғрисида эълон қилган эди. Шунингдек, турли соҳаларда юксак натижа ва ютуқларга эришаётган ёшларни рағбатлантириш мақсадида "Келажак бунёдкори" медали ҳамда ҳар жабҳада фаол ва жонкуяр ёш йигитлар учун "Мард ўғлон" давлат мукофоти таъсис этилган.

Маълумотларга кўра, мамлакат банк тизимида хизмат қилаётганларнинг 35 фоизга яқинини ёшлардан иборат ва бу кўрсаткич йилдан йилга ошиб бормоқда. Тизимнинг замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган ходимларга бўлган эҳтиёжи, унда меҳнат қилаётан ходимларнинг ёш сифатига ҳам таъсир ўтказмоқда. Хусусан, банкларнинг топ-менежментига ҳам ёш кадрлар келиши кўпаймоқда.

Bankers.uz Ўзбекистон банк тизими раҳбариятида ишловчи, 40 ёшга тўлмаган ходимлар рўйхатини тузиб чиқди. Маълумотларга кўра, 6 та тижорат банкида бошқарув раислари, 5 та тижорат банкида бошқарув раисининг биринчи ўринбосарлари ёш ходимлар ҳисобланади. Шунингдек, тизимда хизмат қилаётган 27 та бошқарув раиси ўринбосарларининг ёши ҳали 40 ёшга етмаган.

Фото: Bankers.uz

Изоҳ: Рўйхатга 2024 йил давомида 39 ёки ундан паст ёшга тўладиган бошқарув раислари ҳамда уларнинг ўринбосарлари киритилган.

×