Халқ банки хотин-қизлар учун махсус электрон ахборот тизимини ишга туширди

Халқ банки хотин-қизлар учун махсус электрон ахборот тизимини ишга туширди

Иллюстратив фото: Bankers.uz

Халқ банки ташаббуси билан шахсий бизнесини йўлга қўйиш истагидаги хотин-қизлар учун махсус электрон ахборот тизими ишга туширилди.

Халқ банки ва “Реалсофт” МЧЖ ҳамкорлигида хотин-қизларни бизнесга жалб қилиш, тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватловчи махсус электрон ахборот тизими – “Лойиҳалар фабрикаси” ишга туширилди.

Платформада ҳудудлар ихтисослашувига кўра ишлаб чиқилган 250 турдаги тавсиявий бизнес-режалар кредит ажратиш шартлари билан жойлаштирилган. “Лойиҳалар фабрикаси" онлайн платформасида шахсий бизнесини йўлга қўйиш истагидаги хотин-қизлар учун бир қатор қулайликлар яратилган.

“Лойиҳалар фабрикаси” ҳақида батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин.

Теглар:
×