Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси кетма-кет еттинчи кун пасаймоқда

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси кетма-кет еттинчи кун пасаймоқда

Фото: Bankers.uz

Марказий банк 28 июнь учун сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан расмий курсларини эълон қилди. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 25 сўм 11 тийинга пасайиб, 12 555,16 сўм этиб белгиланди. Шу билан долларнинг сўмга нисбатан расмий курси кетма-кет еттинчи кун пасайди.

Манба: Марказий банк

Жами ҳисобида долларнинг сўмга нисбатан курси 21 июндан бери 12 643,91 сўмдан 12 555,16 сўмгача (-88,75 сўмга) пасайди. Ушбу курс долларнинг 13 мартдан (12 546 сўм) бери энг минимал курси ҳисобланади. Бугун, 27 июнь куни тижорат банкларида энг мақбул сотув курси 12 610 сўм (ANORBANK), энг яхши харид курси эса 12 575 сўмни (БРБ, Алоқабанк, Гарант банк, Капиталбанк, Трастбанк) ташкил қилди.

Манба: Depozit.uz

27 июнь куни валюта биржасида доллардаги савдо ҳажми 182 млн долларга тенг бўлди. Бу сўнгги 20 кундаги ўртача кунлик савдо ҳажми - 130,7 млн доллардан кўпроқ ҳисобланади. Биринчи чорак якунига кўра, Ўзбекистонда валюта айирбошлаш ҳажми 2,7 фоизга камайиб, 5,82 миллиард долларни ташкил қилди. Кўрсаткич ўтган йилнинг март ойидагига нисбатан 6,8 фоизга пасайган.

"Нима учун савдолар ҳажми қисқармоқда? Бу давлат компанияларида конвертацияга буюртмалар назоратга олингани билан боғлиқми? Ё Импортга қарши бошланган курашнинг натижасими? Балки биржадан ташқари битимлар ошишни бошлагандир?", - деб ёзганди иқтисодчи Отабек Бакиров.

Аввалроқ, Марказий банк бошқарувининг 2024 йил 13 июндаги йиғилишида иқтисодиётга турли каналлар орқали валюта оқимларининг ортиши ва унга бўлган талабнинг барқарорлашиши билан бирга май ойидаги ички инфляция ҳисобига реал алмашув курсининг маълум даражада мустаҳкамланиши кутилаётгани айтилганди.

Теглар:
×