Асакабанк ва Тошкент фармацевтика институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

25.06.2024 08:27

1 112

Меморандум доирасида банк томонидан институт олимларини қўллаб-қувватлаш, талабаларга бир қанча ўқув ҳамда лаборатория, малака ошириш маркази ва замонавий электрон кутубхоналар билан таъминлаш ишлари амалга оширилди.

Фото: Асакабанк

Тошкент фармацевтика институти ва Асакабанк ўртасида ўзаро ҳамкорлик масалаларига қаратилган навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу учрашув давомида имзоланган меморандум доирасида Асакабанк томонидан институт олимларининг ишланмаларини ишлаб чиқиш, талабаларга бир қанча институтдаги ўқув ҳамда лаборатория, малака ошириш маркази ва замонавий электрон кутубхоналар Асакабанк томонидан моддий техник базалари билан таъминлаш ишлари амалга оширилди.

Фото: Асакабанк

Меморандумдан кўзланган мақсад, фармацевтика соҳасини ривожлантириш ва тармоқда малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда Тошкент фармацевтика институти профессор-ўқитувчилари томонидан яратилаётган янги дори воситалари ва ишланмаларини Ўзбекистон бозорига татбиқ этиш ва бу орқали юртимизда импорт ҳажмини камайтириб, маҳаллий дори воситалари билан бозорни бойитишга қаратилгаФото: Асакабанк

Учрашув сўнгида олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва тадқиқотчиларнинг илмий ишланмаларини қўллаб-қувватлаш, стартап лойиҳалар ва янги ғоялар учун инвестиция киритиш, талаба-ёшлар ва ёш олимларга кредит ажратиш, лойиҳаларни ишга тушириш борасида инвестиция киритиш масалалари юзасидан фикрлар алмашилди.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#асакабанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган