Фото: Reuters
24 июндан Россия ва Хитой ўртасида юанда тўловларни амалга оширишга ихтисослашган Bank of China’нинг Россиядаги шўъбаси санкцияга учраган Россия банклари билан операцияларни тўхтатди. Бу ҳақда "Коммерсант" нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Хабарда айтилишича, Хитой банки Америка SDN List’га (АҚШ томонидан санкция жорий қилинганлар рўйхати) киритилган Россия банкларидан юандаги тўловларни қайта ишлашни тўхтатди. АҚШ санкцияларига дучор бўлмаган ҳамкорлар билан ишлаш давом этиши қайд этилган. Bank of China ушбу хабарларга нисбатан муносабат бермаган.
Нашрнинг ёзишича, Хитой ва Россия ўртасидаги тўловларнинг салмоқли қисми Bank of China ҳиссасига тўғри келишини, бироқ ҳозирда бу жараён банкка алоқадор бўлмаган воситачилар томонига кўпроқ ўзгариб бормоқда.
АҚШ Москвага қарши санкцияларни бузган банкларга таҳдид қилмоқда
2023 йил декабр ойи охирида АҚШ президенти Жо Байден хорижий молия институтлари Россия ҳарбий-саноат комплекси манфаатларини кўзлаб операцияларни амалга оширса ва шу тариқа Россиянинг Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватласа, уларга нисбатан санкциялар қўллаш имконини берувчи фармонни имзолади.
Россия мудофаа саноати манфаати йўлидаги фаолият учун Вашингтоннинг санкциялар рўйхатига киритилган "ҳар қандай шахс манфаатларини кўзлаб ёки унинг номидан муҳим операцияларни амалга оширган" ёки бундай операцияларни амалга оширишга ҳисса қўшган молия институтлари жавобгарликка тортилиши мумкин, дейилади ҳужжатда.
Шунингдек, Байденнинг фармонига асосан операцияларни амалга оширадиган ёки "Россия ҳарбий-саноат базаси билан боғлиқ ҳар қандай хизматларни кўрсатадиган, шу жумладан тўғридан тўғри ва билвосита Россия Федерациясига ҳар қандай товарлар ёки товарлар синфини сотиш, етказиб бериш ёки топшириш" фаолияти аниқланган молиявий институтлар жаримага тортилиши мумкин.
Шундан сўнг, Хитой банкларининг Россия билан операцияларини чеклаши тўғрисида хабарлар пайдо бўла бошлади. Хусусан, Хитойнинг айрим банклари Россиядан юанда тўловларни қабул қилишни аллқачон тўхтатган. Уларнинг мижозлари тегишли билдиришномаларни олишни бошлаган, тўловлар эса қайтарилаётгани таъкидланди.
Тасодифий хабарлар
Туркия изидан Қозоғистон, Арманистон, Вьетнам банклари ҳам МИР карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди
Visa Ўзбекистондаги минтақавий офисига ишга таклиф этмоқда
Халқ банкининг Андижон вилоятидаги ходимлари 4,6 млрд сўмни ўзлаштиргани