Фото: Асакабанк
20 июнь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган, лойиҳа қиймати 16,7 млн доллар бўлган “ALUMINIUM SYSTEMS” MЧЖга уюштирилган пресс-турда, ОАВ вакиллари саноатнинг барча тармоқларида кенг қўлланиладиган алюмин ва биметал радиатор маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди.
Фото: Асакабанк
Алюмин ва биметал радиатор маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “ALUMINIUM SYSTEMS” МЧЖнинг Асакабанк билан ҳамкорликдаги ушбу лойиҳаси маҳаллийлаштириш дастури асосида амалга оширилмоқда. Алюмин ва биметал радиатор маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва фаолиятини ташкил эттириш лойиҳаси Асакабанк томонидан молиялаштириб келинади. Лойиҳанинг умумий қиймати 16,7 млн долларни ташкил этса, шундан 11,9 млн доллари миқдоридаги қисмини кредит маблағлари ташкил этади.
Фото: Асакабанк
Ажратилган кредит миқдоридан 9 млн доллар Асакабанкнинг ҳиссасига тўғри келади. Ушбу ажратилган кредит маблағларининг 7 млн доллар биометал радиатор маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналарини сотиш олиш ва 2 млн доллар ишлаб чиқариш фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш мақсадида айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилган.
Фото: Асакабанк
”Пойтахтимизда дори-дармон, алюмин профиллар ва биметал радиаторлар ишлаб чиқариш барқарор ривожланмоқда. Мазкур корхонамиз ҳозирги кунда 235 дан ортиқ ходимларни иш билан таъминлаб келмоқда, улардан 67 нафари ёш (30 ёшгача) бўлган ходимлар ҳисобланади,” - деди “ALUMINIUM SYSTEMS” МЧЖ раҳбари Режеббаев Шерзод Адашалиевич.
Пресс-тур давомида мутахассислар кредит маблағлари ҳисобига хориждан келтирилган замонавий технологиялар ва маҳсулотлар иқтисодиёт меъзонларига тўла мос келиши, шунингдек, заводдаги ишлаб чиқарилайотган маҳсулотлар халқаро стандартларга мувофиқлиги ва замонавий ускуналар ўрнатилганлигини қайд этдилар. Ҳозирги кунда йиллик ишлаб чиқариш қуввати қариб 200 млрд сўмни ташкил этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Универсалбанкка Бошқарув раиси тайинланди
Банклар ва корпоратив репутация
Қишлоқ қурилиш банк "Бизнесни ривожлантириш банки"га айлантирилади