Иккита ҳудудда имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

24.06.2024 07:43

620

Прокуратура департаменти Самарқанд вилоятининг Оқдарё ҳамда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманларида кредит маблағларининг ўзлаштириш ҳолатларини маълум қилди.

Бош прократура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти томонидан ўтказилган терговга қадар текширув жараёнларида Оқдарё туманида фаолият олиб борувчи “М.Б” МЧЖ раҳбари О.Ш 850 млн сўм миқдоридаги имтиёзли кредитни ўзлаштиргани маълум бўлди.

Хабарга кўра, “М.Б” МЧЖ раҳбари О.Ш тижорат банкининг ҳудудий филиалидан ажратилган 1 млрд сўм миқдоридаги имтиёзли кредитни, ушбу маблағга харид қилинган маиший техника воситалари ва юмшоқ мебелларни сотиб юбориб, 850 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Шунингдек, Департаментнинг Сирдарё вилоят Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “М.Б” МЧЖ масъуллари ва бошқалар ҳудудий тижорат банки томонидан мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш учун ажратилган 549,6 млн сўм миқдордаги имтиёзли кредитни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растра йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:

#талон_торож#имтиёзли_кредит

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган