Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
"Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик тижорат банки Бош офиси Чакана бизнес департаменти директори лавозимига номзодларни танлов асосида таклиф этаётганини маълум қилди.
Депаратамент директори бевосита қуйидаги вазифаларни бажаришга масъул бўлади:
- Стратегик режалаштириш ва ривожлантириш: чакана бизнес стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, бозор ва рақобат муҳитини таҳлил қилиш, янги лойиҳалар ва маҳсулотларни бошлаш ва бошқариш;
- Маҳсулот ва хизматларни бошқариш: маҳсулот портфелини ишлаб чиқиш ва оптималлаштириш, маҳсулотларнинг молиявий натижаларини таҳлил қилиш;
- Маркетинг ва сотиш: маркетинг ва реклама компанияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, сотиш режаларини тузиш ва амалга ошириш;
- Молиявий назорат: бюджет тайёрлаш ва ижросини назорат қилиш, харажатларни бошқариш.
Номзодга қуйидаги талаблар қўйилган:
- Иқтисодиёт, молия ёки менежмент йўналишидаги олий маълумот;
- Банкнинг чакана бизнес йўналишида бўлган раҳбар лавозимларида камида 5 йиллик иш тажрибаси;
- Чакана бизнес маҳсулотлари ва хизматларини билиш;
- Банк соҳасидаги замонавий технологиялар ва тенденцияларни билиш.
Резюмеларни hr@sqb.uz электрон манзилига юбориш мумкин.
Тасодифий хабарлар
Алоқабанк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари тайинланди
Бизнесни ривожлантириш банки Қашқадарё вилоятига пресс-тур уюштирди
Ўзсаноатқурилишбанк ўз мижозларига SWIFT gpi тизимига кириш имкониятини тақдим этди