ANORBANK ва U-BSS компанияси ПЛАС форумда "Бизнес учун энг яхши мобил банк" деб топилди

ANORBANK ва U-BSS компанияси ПЛАС форумда "Бизнес учун энг яхши мобил банк" деб топилди

Фото: ANORBANK

ANORBANK ва U-BSS компанияси Тошкентда бўлиб ўтган "Digital Uzbekistan" халқаро ПЛАС форумида "Бизнес учун энг яхши мобил банк" мукофотига сазовор бўлди.

Фото: ANORBANK

Шунингдек, ANORBANK'нинг "Юридик шахслар учун масофавий банк хизматлари" йўналиши раҳбари Антон Гайворонский ва U-BSS компаниясининг халқаро ривожланиш маркази директори Евгений Пономарёв форумнинг расмий қисмида рақамли трансформация бўйича ўз тажрибалари билан ҳам ўртоқлашишди. Мутахассислар Ўзбекистоннинг биринчи рақамли банки ANORBANK мисолида мижозларга хизмат кўрсатишни ҳар томонлама рақамлаштиришнинг афзалликлари ҳақида сўз юритишди.

Фото: ANORBANK

"PLUS Galaxy Award" — "Digital Uzbekistan" йирик халқаро форумининг бир қисми бўлиб, молиявий технологиялар, банк бизнеси, шунингдек, электрон тижорат ва маркетплейслар соҳасида эришилган ютуқларнинг муносиб эътирофи саналади.

Фото: ANORBANK

ANORBANK биринчи маҳаллий рақамли тижорат банки ҳамда Ўзбекистоннинг энг қиммат брендларидан бири бўлиб, у мижозларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича мунтазам равишда янги лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Унинг вазифаси вақтни тежайдиган ва мижозлар истакларини ўзида мужассам қилган ишончли маҳсулотларни яратишдир. 

ANORBANK'нинг замонавий ҳамда фойдали маҳсулотлари ва хизматлари ҳақида банкнинг сайтида, мобил иловасида, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида батафсил маълумот тақдим этилган:

Реклама ҳуқуқи асосида

Теглар:
×