Жисмоний шахслар ўз кредит тарихини билишга тақиқ қўйишлари мумкин

20.06.2024 10:22

2 094

20 июндан жисмоний шахслар ўзларининг кредит тарихларини КАТМ орқали олинишига тақиқ қўйишлари мумкин бўлади. Шу билан бирга, кредит тарихи уларнинг розилиги ва хабарисиз ўрганилишини олдини олиш имкониятига эга бўладилар.

Фото: www.infokredit.uz

2024 йил 20 июндан "Кредит-ахборот таҳлилий маркази" (КАТМ) кредит бюроси "FREEZE" хизматини тест режимида ишга туширди. Мазкур хизмат кредит тарихи ва унга оид маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишга туширилди деб хабар берди бюро матбуот хизмати.

Мазкур хизмат орқали жисмоний шахслар ўзларининг кредит тарихларини КАТМ орқали олинишига тақиқ қўйишлари мумкин бўлади. Шу билан бирга, кредит тарихи уларнинг розилиги ва хабарисиз ўрганилишини олдини олиш имкониятига эга бўладилар. Ушбу хизматдан дастлаб тест режимида www.infokredit.uz веб-сайти орқали бепул фойдаланиш мумкин.

Шунингдек, 2025 йил 1 январдан эса ҳизмат пуллик асосида базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,03 баробари (10 минг сўм) миқдоридаги ҳақ эвазига амалга оширилиши қайд этилди.

Теглар:

#катм#кредит_тарихи

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган