Тошкентда фирибгарлик йўли билан картадан 110 млн сўмни ўғирлаган шахс ушланди, у 8 йилгача қамалиши мумкин

Тошкентда фирибгарлик йўли билан картадан 110 млн сўмни ўғирлаган шахс ушланди, у 8 йилгача қамалиши мумкин

Фото: Depositfiles

Тошкент шаҳрида яшовчи 28 ёшли аёл Н.А. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан жами 110 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.

Маълум қилининича, Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи Х.Р. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, Х.Р., жабрланувчи Н.А.нинг қўл телефонига қўнғироқ қилган ва ўзини "Click" хизмати ходими сифатида таништириб, унинг банк пластик картасига киберҳужум бўлаётганлигини айтиб, "СМС" хабарнома юбориш орқали бошқарув ҳуқуқини қўлга киритиб, 110 млн. сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Марказ хабарида фуқаролардан шундай ҳолат кузатиладиган бўлса, дарҳол 102 ёки 1102 ишонч рақамларига мурожаат қилишни сўраган.

×