Фото: Халқ банки
Жорий йилнинг 19 июнь куни Халқ банки маъсуллари тадбиркорлар билан учрашади. Учрашув банкнинг Тошкент шаҳридаги барча туманларидаги банк хизматлари марказларида соат 10:00 дан 16:00 гача бўлиб ўтади.
Мазкур учрашувда тадбиркорлар ўз лойиҳаларини амалиётга тадбиқ этиш учун керакли барча маълумотларга эга бўлишади ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкинн бўлади.
Шунингдек, микролойиҳалар учун махсус таклифлар, қулай шартлардаги кредитлар ва уларнинг ажратилиши бўйича батафсил маълумотлар берилади.
Қуйида Халқ банкининг Тошкент шаҳридаги барча Банк хизматлари марказларининг манзиллари:
- Яккасарой Стандарт БХМ – Яккасарой тумани, Шота Руставели 9а уй;
- Шайхонтоҳур БХМ – Шайхонтоҳур тумани, Ҳадра майдони 19 уй;
- Миробод БХМ – Миробод тумани, Нукус кўчаси 2/3;
- Мирзо Улуғбек БХМ – Мирзо Улуғбек тумани, Ҳамид Олимжон 13а уй;
- Юнусобод БХМ – Юнусобод тумани, А.Темур кўчаси 1а уй;
- Чилонзор БХМ – Чилонзор тумани, Лабиҳовуз 1б уй;
- Олмазор БХМ – Олмазор тумани, Талабалар кўчаси 54А уй;
- Учтепа БХМ – Учтепа тумани, Фарҳод кўчаси 3а уй;
- Бектемир БХМ – Бектемир тумани, Ҳусайн Бойқаро 25 уй;
- Яшнобод БХМ – Яшнобод тумани, Бешариқ 116 уй;
- Сергели БХМ – Сергели тумани, Сергели 4-мавзе, 31А уй.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда МДҲга аъзо давлатларнинг II халқаро молия-банк форуми бўлиб ўтади
Агробанк филиалларида зилзила ҳолатлари ва ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув-машғулотлар ўтказилди
Ўз ҳудудида Россия банклари филиалларини очишга рухсат берган мамлакатларга санкция қўлланилиши мумкин