Фото: Tenge Bank
2024 йил 12-13 июнь кунлари Тошкентда "Digital Uzbekistan-2024" 4-Халқаро ПЛАС-Форуми бўлиб ўтди. Дунёнинг 30 мамлакатидан давлат идоралари, банк сектори ва чакана савдо соҳасидан 120 дан ортиқ маърузачилар ва 2500 экспертларни жамлаган тадбирда "Tenge Bank" АТБ ҳам иштирок этди, у ерда Ernst & Young компанияси маслаҳатчилари билан биргаликда ишлаб чиқилган бизнес учун янги онлайн маҳсулотлар корпоратив бизнес департаменти Директори Баян Абилдаева томонидан тақдим этилди.
Баян Абилдаева. Фото: Tenge Bank
Tenge Bank "PLUS Galaxy Award" танлови доирасида "Бизнес учун энг яхши мобил банк" мукофотига сазовор бўлган Tenge Business мобил иловаси банк билан жараённи сезиларли даражада енгиллаштиришга ёрдам берадиган онлайн бизнес маҳсулотлари қаторини кенгайтирди.
Даурен Сартаев. Фото: Tenge Bank
“Tenge Bank'да кичик ва ўрта бизнес сегментининг ўсиш нуқталаридан бири бу бизнес учун молиявий хизматлар кўрсатиш соҳасида муҳим ютуқ бўлган инновацион ечимлар лойиҳасидир. Биз Tenge Bank'да рақамли маҳсулотларни жорий қилишда технологияларимиз, тажрибамиз ва билимларимизни қўллашдан мамнунмиз.", – дея таъкидлади Halyk Bank бошқарув раиси ўринбосари Даурен Сартаев.
Tenge Business иловасидаги янги рақамли маҳсулотлар тадбиркорлар учун онлайн ҳисоб рақамини очиш, маблағларни масофадан бошқариш ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун банк бўлимига ташриф буюрмасдан ва ҳужжатларни тақдим қилмасдан миқдори 300 млн сўмгача, муддати 9 ойдан 18 ойгача бўлган кредит олиш имконини беради.
Фото: Tenge Bank
Янгиликларни шарҳлар экан, корпоратив бизнес департаменти Директори Баян Абилдаева янги хизмат ёрдамида рақамли онбоардинг ва кредитлашнинг бутун жараёни бир соатдан кўпроқ давом этмаслигини таъкидлади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун кредит энди онлайн форматда мавжуд бўлиб, гаров таъминоти ва фойдаланиш мақсадини тасдиқламасдан тақдим этилади. Tenge Bank'нинг янги онлайн маҳсулотларидан фойдаланиш учун қуйидагилар зарур:
- Қурилмангизга Tenge Business мобил иловасини юклаш ва ўрнатиш;
- Идентификациядан ўтиш ва ҳисобрақамни очиш, сўнгра кредит олиш учун ариза бериш.
Tenge Business иловасини ушбу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.
Tenge Bank - замонавий банк технологияларидан фойдаланган ҳолда барча тоифадаги корпоратив вачакана мижозларга молиявий хизматлар кўрсатадиган универсал банкдир. Банк Қозоғистон Халқ Банкининг (Halyk Bank) шўба корхонаси ҳисобланади.
Halyk Bank - Қозоғистондаги энг йирик тизимни ташкил этувчи банклардан бири бўлиб, Halyk Group таркибига киради ва Марказий Осиёдаги етакчи молия институтларидан бири бўлиб, кенг мижозлар базаси ва мавжудлик тармоғига эга.
Halyk Group чакана ва корпоратив мижозларга, кичик ва ўрта бизнесга банк хизматларининг тўлиқ спектрини, шунингдек, суғурта, лизинг, брокерлик ва активларни бошқариш хизматларини таклиф этади. Halyk Group Грузия ва Ўзбекистонда ҳам фаолият юритади.
- E-mail: info@tengebank.uz
- Сайт: tengebank.uz
- Facebook: fb.com/tengebank.uz
- Instagram: @tengebankuz
- Telegram: t.me/Tengebankuz
Тасодифий хабарлар
Сурхондарё вилоятида кредит маблағлари талон-торож қилинган бир нечта ҳолатлар маълум қилинди
"Ziraat Bank Uzbekistan” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари тайинланди
I чоракда иккиламчи бозор учун ажратилган ипотека кредитлари улуши кескин ортган