Фото: AloqaBank
АТ "Алоқабанк" бошқаруви раиси ўринбосари Алишер Қурбонов махсус имтихонлардан ўта юқори натижа қайд этиб, бир вақтинг ўзида дунёнинг энг нуфузли университетлари, хусусан, Кембридж Университети (University of Cambridge), Манчестер Университети (University of Manchester) ҳамда Глазго Университети (University of Glasgow)да MBA дастури бўйича ўқиш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда А.Қурбонов ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилган. Алишер махсус имтихонда дунё бўйича сўнгги 3 йилликда имтихон топширганларнинг фақатгина 1 фоизигина эриша оладиган юқори натижани қайд этган.
MBA дастурини юқорида келтирилган олий таълим даргоҳларидан бирида ўқиш энг яхши профессорлардан таълим олиш ва халқаро даражадаги лидерлар билан тажриба алмашишдек бетакрор имкониятни тақдим этади. Ишончим комилки, оладиган билим ва тажрибаларим банкимиз ва мамлакатимизнинг иқтисодиёти ривожи учун кучли восита бўла олади. Қўллаб қувватлаб турган оила аъзоларим, дўстларим ва ҳамкасбларимга чуқур миннатдорчилик билдираман. Бизнинг банк ўз оила аъзоларини, яъни ҳар бир ходимини, профессионал ўсишини ва ўз устида ишлашини қўллаб қувватлайди.— деб ёзган Алишер Қурбонов.
Маълумот учун: Алишер Қурбонов 1986 йил Бухоро вилоятининг Жондор туманида туғилган. 2007 йил Тошкент Молия институтини, 2009 йил Банк молия Академиясини тамомлаган. 2007 йилдан буён банк тизимида, 2020 йил март ойидан АТ "Алоқабанк" бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келади.
Кембридж Университети (1209 йил ташкил топган) Буюк Британиянинг ва дунёнинг энг қадимий университетларидан бири бўлиб, бутунжаҳон олий ўқув юртлари рейтингида "етакчи бешлик"да қайд этилади.
Манчестер Университети Буюк Британиянинг (Оксфорд Университети ва Кембридж Университетидан кейин) учинчи етакчи универститети ҳисобланади. Рейтинг тузувчилар мазкур универститетни ихтисослашган универститетлар орасида дунёда 8-ўринда қайд этган.
Глазго Универститети (1451 йил ташкил топган) Буюк Британиянинг қадимий университетларидан бири, Шотландиянинг энг қадимий университети. Айрим машҳур рэнкингларда мазкур универститет Буюк Британияда тўққизинчи, дунёда эса 51-ўринда қайд этилган.
Тасодифий хабарлар
Хоразмда 2 млн. доллар кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
HUMO тўлов тизимининг I чоракдаги соф фойдаси қарийб 88 фоизга ошди
Марказий банк молиявий саводхонликни фаол тарғиб қилган банкларни тақдирлади