Қўшработ туманида 1,1 млрд сўмлик кредит маблағлари талон-торож қилинди

12.06.2024 11:09

810

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида бурғулаш ускуналарни сотиб олмасдан расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали жами 1,1 млрд сўм кредит маблағлари ноқонуний ўзлаштирилган.

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида бурғулаш ускуналарни сотиб олмасдан расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали жами 1,1 млрд сўм кредит маблағлари ноқонуний ўзлаштирилган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “N.B.” МЧЖ ва “K.N.” деҳқон хўжалиги раҳбари Д.Б., “N.Z.” МЧЖ раҳбари Б.Д. ва бошқалар тижорат банки ҳудудий филиалидан ажратилган кредит эвазига бурғулаш ускуналарни сотиб олмасдан расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали жами 1,1 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилди.

Теглар:

#талон_торож

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган