Иллюстратив фото: Bankers.uz
"Ўзмиллийбанк" АЖ Буюк Британиянинг чартер мақомига эга бўлган халқаро сертификатланган бухгалтерлар уюшмаси (ACCA) томонидан Аккредитацияланган иш берувчи мақомини қўлга киритди.
ACCA нинг мазкур сертификати банкка профессионалликни қадрлайдиган ва ўз ходимларининг салоҳиятини ривожлантиришга урғу қаратадиган маъсул иш берувчи мақомини билдиради.
Ушбу мақом банкка маҳаллий ва хорижий бозорлардаги энг яхши мутахассисларни ишга жалб қилиш ва натижада банкнинг барқарорлигини таъминлаш ва уни ривожлантиришга йўл очади. Шу ўринда, Ўзмиллийбанк ходимлари бўлган ACCA талабалари ҳам банк томонидан, ҳам ACCA ташкилоти томонидан бир қатор имкониятларга эга бўлишади. Ушбу имкониятлар, банк ходимларининг қисқа муддат ичида ACCA азъолигини қўлга киритишларига замин яратади.
Тасодифий хабарлар
Туронбанк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади
Асакабанк рақамли трансформация ҳолати рейтингида банклар ўртасида етакчи ўринни эгаллади
Муомаладаги банк карталари сони ўтган ярим йил давомида 2,8 млн. донага кўпайган