Иллюстратив фото: Bankers.uz
2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь — якшанбага тўғри келиши муносабати билан 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. Бу бўйича Президент Шавкат Мирзиёев "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь — душанба кунига кўчирилади, 18 июнь — сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. Бунда ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар, хусусан банк-молия тизими ходимлари 4 кун — 15 июндан 18 июнгача дам олади.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда кредит маблағлари эвазига криптовалюта сотиб олган фуқаролар аниқланди
Tenge Bank’нинг активлари бир йил давомида 90 миллион долларга ўсди – Умут Шаяхметова
Микрокредитбанк бош офиси биноси қайта сотувга қўйилди