Фото: БРБ
"Бизнесни ривожлантириш банки", "BRB Tech" компанияси ҳамда "Ўзбекистон IT-ҳамжамияти" ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни амалга оширишади:
- IT соҳасидаги мутахассислар учун хакатон тадбирларини ўтказиш;
- сунъий интеллект технологияларини банк соҳасига жорий этиш йўналишида ўрганишларни олиб бориш;
- банк учун IT мутахассисларни тайёрлаш;
- ўзаро манфаатли қўшма анжуманлар, тадбирлар, семинарлар, академик машғулотлар ташкил этиш;
- илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;
- мамлакатимизда ахборот технологиялари жамиятини янада ривожлантириш учун устувор аҳамиятга эга бўлган тадқиқотларни ўтказиш;
- ўзаро келишув бўйича бошқа йўналишлар.
Фото: БРБ
Маълумот учун, Ўзбекистон IT-ҳамжамияти 6000 дан ортиқ IT мутахассислар ва 200 та волонтёрлардан иборат мамлакатдаги энг йирик уюшма бўлиб, ахборот технологияларини ривожлантириш ва қўллашга киришган мутахассислар, тадбиркорлар, талабалар, компания ва ташкилотларни бирлаштирувчи куч ҳисобланади.
Фото: БРБ
Тасодифий хабарлар
Август ойида пул массаси 9,1 трлн. сўмга кўпайган
"UZCARD Sherdor" премиум картаси тақдимоти ўтказилди
Сандро Ртвеладзе Ипотека банк бошқарув раиси лавозимига расман тасдиқланди