Рақамли банк ҳисобланган "Smartbank" АЖ Ўзбекистонда биринчи бўлиб Oracle компаниясининг автоматлаштирилган банк тизими (АБТ) ҳисобланган Oracle Flexcube булутли технологиясини жорий қилди. Oracle Flexcube ўзининг мослашувчанлиги, кенг кўламлиги ва ишончлилиги билан машҳур бўлиб, амалиётда қўлланиладиган асосий банк операцияларини бошқариш учун фойдаланиладиган барча функцияларга эга. Бу эса Ўзбекистон банк секторида катта ютуқ ҳисобланиб, банк маҳсулотларини тақдим этишни рақамлаштириш ва сифатини ошириш учун янги имкониятларни очиб беради. "Smartbank" АЖни таъсис этишда банкнинг асосий мақсадларидан бири сифатида ҳам замонавий стандартларга жавоб берувчи ва юқори сифатли ҳамда инновацион молиявий хизматларни таклиф этиш имкониятини берувчи АБТни жорий қилиш белгиланган.
Oracle Flexcube билан ишлаш бизга транзакцияларни кенг миқёсда қайта ишлаш имкониятини беради. Шунингдек, Oracle Flexcubeнинг мукаммал архитектураси, жуда катта API тўпламини ўз ичига олиши, тез суратларда ривожланаётган рақамлаштиришга осон мослашиш ва мижозлар талабларидан келиб чиқадиган янги банк маҳсулотлари ва хизматларини қисқа муддат ичида сифатли даражада еткизиб бериш имконини беради", ─ дейди Smartbank вакили Фазлиддин Камолиддинов.
Фазлиддин Камолиддинов / Фото: Smartbank
"Лойиҳани бошлашдан аввал, Ўзбекистондаги энг етук мутахассислардан иборат жамоамиз барча талабларимизни, тизимлар ўртасидаги вазифалар тақсимотини инобатга олиб, батафсил ҳужжатлаштириш ишларини олиб боришимиз орқали ушбу дастурий таъминотни интеграциялаш амалга оширилди", ─ дея таъкидлади Smartbank вакили Бахтовар Юсуфи.
Бахтовар Юсуфи / Фото: Smartbank
Profinch билан ҳамкорлик
Smartbank илғор банк технологиялари ва консалтинг хизматларининг йирик таъминотчиси ҳисобланган Profinch билан ҳамкорлик қилмоқда. Банк Profinch билан биргаликда Oracle Flexcube Universal Core Banking System технологиясини жорий қилди ва зарур регулиятор тизимлар билан интеграция қилди.
Булутли технологиялардан фойдаланиш IT инфраструктура харажатларини камайтиради. Ички ва ташқи тизимлар билан интеграция қилиш эса маълумотлар алмашинувини осонлаштиради. Шунингдек, ушбу тизим янгича хизматлар яратиш ва функционалликни кенгайтириш учун турли хил модулларга осонгина уланиш имкониятини беради.
"Биз Smartbankнинг Ўзбекистон банк тизимининг трансформациясидаги ўз роли ва миссиясида иштирок этаётганимиздан фахрланамиз. Ушбу ҳамкорлик Profinchнинг мижозларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида жаҳон стандардларидаги банк ечимлари ва маслаҳатларини тақдим этишга содиқлигини билдиради. Биз ушбу банкка энг яхши тилакларимизни билдирамиз ва банкнинг узоқ муддатли стратегик мақсадларига эришишда қўллаб-қувватлаймиз", ─ дейди Profinch вакили Амрит Бисвас.
Амрит Бисвас / Фото: Smartbank
Ўзбекистон банк секторини рақамли трансформация қилиш бўйича ҳамкор
Ўзбекистон молия секторини жадал равишда рақамлаштириш даврини бошдан кечирмоқда ва бу ўз ўрнида банкларнинг бозор ўзгаришларини инобатга олувчи замонавий ва мослашувчан ечимларни қидиришга ундамоқда. Oracle Banking тизими ходимларнинг самарадорлигини ошириш, операцияларни оптималлаштириш, шунингдек, риск бошқарувини такомиллаштиришнинг автоматлаштирилган имкониятларни тақдим этади. Ушбу тизимни жорий этиш муваффақиятга эришиш учун муҳим роль ўйнайши сабабли Smartbank ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Oracle компаниясини ҳамкор сифатида танлади.
"Рақобат устунлигига эга бўлиш учун банклар мижозларнинг ўсиб бораётган талабларини қондириш учун анъанавий бизнес моделларини ўзгартириши лозим бўлади. Oracle компанияси Smartbankга рақамлаштириш жараёнини тезлаштирадиган ва мижозлар учун таклифини кенгайтиришга мўлжалланган ниҳоятда мослашувчан ва очиқ технологияли платформани тақдим этади", ─ деди Oracle Financial Services вакили Андрей Тихий.
Андрей Тихий / Фото: Smartbank
Profinch ва Oracle билан ҳамкорлик нафақат замонавий стандардларга жавоб бериши, балки мижозларнинг эҳтиёжларини қондириш учун инновацион ечимларни тақдим этиш имкониятини беради. Келгусида Smartbank томонидан банк маҳсулотлари ва хизматларини кўрсатиш сифатини янада яхшилаш ва давомийлигини ошириш мақсадида замонавий технологияларни жорий этиб боради.
- Иловани юклаш
- Сайт: smartbank.uz
- Facebook: fb.com/smartbank.uz/
- Instagram: @smartbank.uz
- Телеграм канал: t.me/smart_bank_uz
- Телефон: 1377