Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ, "BRB Tech" компанияси ва "Тошкент шаҳридаги Амити университети" (Amity University Tashkent) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди. Мазкур ҳужжат биргаликда олиб бориладиган саъй-ҳаракатлар мажмуини назарда тутади.
Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Меморандумга мувофиқ томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни амалга оширади:
- замонавий ахборот технологиялари ва таълим фаолияти соҳасида Ўзбекистонда ахборот жамиятини янада ривожлантириш учун устувор аҳамиятга эга бўлган тадқиқотларни татбиқ этиш;
- сунъий интеллект технологияларини банк соҳасига жорий этиш йўналишида илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;
- ўзаро манфаатли қўшма анжуманлар, тадбирлар, семинарлар, академик машғулотлар ташкил этиш;
- илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;
- белгиланган вазифаларни бажариш учун томонлар, бинолар, техника ва жиҳозлардан фойдаланиш имкониятини яратиш;
- ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш;
- ўзаро келишув бўйича бошқа йўналишлар.
Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Бундан ташқари, KPMG халқаро компанияси билан ҳамкорликда Бизнесни ривожлантириш банкининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилаётгани айтилди. Мазкур ҳужжат лойиҳаси яқинда банк ходимлари иштирокида ўтказилган стратегик сессияда қизғин муҳокама қилинди.
Тасодифий хабарлар
Агробанк "АCCА Approved Employer" мақомини олди
Муайян чегарадан ошган P2P амалиётлари cолиқ органларига тақдим этилиши мумкин
Хоразмда 2 млн. доллар кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди