Капиталбанк Германия Commerzbank'и билан стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади

Капиталбанк Германия Commerzbank'и билан стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади

Фото: Капиталбанк

Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг 8-йиғилиши доирасида Ўзбекистоннинг энг йирик хусусий банкларидан бири Капиталбанк ва Германиянинг Commerzbank'и ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Банклар нафақат молиявий маҳсулотларни ривожлантириш, балки қўшма тадбирлар ташкил этиш, ўзаро тажриба алмашиш борасида ҳам ҳамкорлик қилишни режалаштирган.

Меморандумнинг имзоланиши халқаро ҳамкор томонидан билдирилган ишончдан далолат беради ва халқаро бозордаги мавқеимизни мустаҳкамлайди. Бу ҳамкорлик Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш, шунингдек, Капиталбанкнинг инновацион ва ўсиш стратегиясини амалга оширишда муҳим қадам бўлди, — дейди Капиталбанк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Сардор Исмоилов.

Сардор Исмоиловнинг таъкидлашича, Капиталбанк ва Commerzbank ўз имкониятларини бирлаштириб, мижозларга янада кўпроқ янги маҳсулот ва хизматларни таклиф қилади. Келишувдан мақсад - Ўзбекистон Республикаси ва Германия ўртасида бизнес ва молиявий ривожланиш соҳасида томонлар ўртасида ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва янада ривожлантиришдан иборат.

Турли мамлакатлардаги етакчи молия институтлари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш "Commerzbank AG"нинг узоқ йиллик амалиётига айланган. Ўзбекистон стратегик ҳамкорларимиздан биридир— Ишончим комилки, мамлакат молия секторининг етакчиларидан бири бўлган Капиталбанк билан ҳамкорлик мамлакатларимиз тадбиркорлари ва компаниялари учун бизнесни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратишга ёрдам беради, – дейди "Commerzbank AG"нинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Кетеван Антидзе хоним.

Commerzbank AG ҳақида

Commerzbank - Германия банк концерни бўлиб, активлари бўйича Германияда иккинчи йирик хусусий банкдир. Commerzbank дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларида ваколатхоналарига эга. Банкнинг якуний баланси 2023 йил охирида 517 млрд еврони ташкил қилди.

Ҳамкорлик асосида

×