Ипотека-банк аёл тадбиркорлар учун семинар ташкиллаштирмоқда

04.06.2024 11:59

762

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Ипотека-банк “Аёллар тадбиркорлигида рақамлаштириш ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида семинар ўтказмоқда.

Фото: Ипотека банк

Ипотека-банк аёллар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2024 йилнинг 12 июнь санасида \"Hilton Tashkent city\" меҳмонхонасида “Аёллар тадбиркорлигида рақамлаштириш ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида семинар ўтказмоқда.

Ушбу семинар-тренинг давомида тадбиркорлик соҳасида аёллар манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, иқтисодий фаоллигини ошириш, тадбиркорликка кенг жалб қилишга қаратилган семинарда ўз соҳасида юқори муваффақиятларга эришган замонавий аёл тадбиркорлардан маслаҳатлар олиш имконияти яратилади.

Тадбиркорлик фаолиятида ўз маҳоратини ошириш истаги бўлган аёллар ушбу тадбирга таклиф қилинади. Ўқув-семинарга кириш мутлақо бепул, фақатгина қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш талаб этилади.

Теглар:

#ипотека-банк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган