Фото: БРБ
2024 йил 29 май куни Миллий матбуот марказида "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ томонидан "Кичик бизнес ривожи учун сармоялар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда банк Бошқаруви раҳбарияти, таркибий тузилмалар масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Фото: БРБ
Банк ҳузурида халқаро молия институтларининг маблағлари ва хусусий инвестисияларни жалб қилиш орқали истиқболли кичик бизнес лойиҳаларини амалга оширадиган "Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси" МЧЖ ташкил этилгани айтиб ўтилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кичик тадбиркорлик субъектларига консалтинг хизматларини кўрсатувчи 14 та кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари фаолияти йўлга қўйилди.
Фото: БРБ
2024 йил 1 май ҳолатига тадбиркорлик субеъктларига ажратилган кредитлар қолдиғи 10,5 трлн сўмни (жами портфелдаги улуши – 50,2%) ташкил этгани маълум қилинди. Жумладан:
- саноат соҳасига – 4,3 трлн. сўм;
- хизмат кўрсатиш соҳасига – 1,6 трлн. сўм;
- савдо ва умумий овқатланиш соҳасига – 1,7 трлн. сўм;
- қишлоқ хўжалиги соҳасига – 1,6 трлн. сўм;
- қурилиш соҳасига – 1,3 трлн. сўм тўғри келади.
Жорий йил давомида тадбиркорлик субъектларига 1 427,1 млрд сўм кредитлар ажратилган. Шундан, 1 170,1 млрд сўми (82%) миллий валютада, 256,9 млрд сўми (18%) хорижий валютада ажратилган. Жумладан:
- саноат соҳасига – 594,3 млрд сўм;
- хизмат кўрсатиш соҳасига – 227,6 млрд сўм;
- савдо ва умумий овқатланиш соҳасига – 251,7 млрд сўм;
- қишлоқ хўжалиги соҳасига – 197,6 млрд сўм;
- қурилиш соҳасига – 155,9 млрд. сўм тўғри келади.
Тадбиркорлик субъектларига ажратилган жами кредитларнинг 57,2 фоизи ёки 816,8 млрд сўми (9 002 та мижозга) ПҚ-306-сонли қарор доирасида ажратилган кредитлар салмоғига тўғри келади. Жумладан:
- 100,0 млн сўмгача гаровсиз кредитлар – 799,6 млрд сўм;
- 150,0 млн сўмгача гаров талаби пасайтирилган кредитлар –
- 8,5 млрд сўм;
- Бошқалар – 8.7 млрд сўмга тўғри келади.
Жорий йил бошида банк кредит маҳсулотларидан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари сони 5 291 нафарни ташкил этган. Бу кўрсаткич ҳозирги кунда 3 баробарга ошиб 16 004 нафарга этган.
Банкимиз томонидан тадбиркорлик субъектлари учун бозор талабларидан келиб чиқиб 30 дан ортиқ турдаги кредит маҳсулотлари жорий қилинди. Жумладан:
- Мақсадсиз микрокредит (нақд ёки нақдсиз);
- Айланма маблағларни тўлдириш учун кредит;
- Асосий воситалар сотиб олиш учун кредит;
- Янги иш ўрни яратишни рағбатлантирувчи кредит;
- Кўп қаватли уй-жой қуриш учун кредит;
- Хизматлар соҳасини ривожлантириш учун кредит;
- Ёшларни қўллаб-қувватлаш учун кредит;
- Лизинг ва бошқалар.
Банкнинг тадбиркорлик субъектларига кўрсатаётган банк хизматлари натижасида жорий йил давомида банк мижози бўлган юридик шахслар томонидан 19 740 та янги иш ўрни яратилди.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун банк кафолати бўйича 3 турдаги ("Тендер", "Аванс" ва шартнома шартларини таъминлаш) нокредит мақсулотлари жорий қилингани айтилди.
Фото: БРБ
Бундан ташқари мижозларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб 20 турдаги банк хизматларини бирлаштирган ҳолда пакетлар ("Бизнесга биринчи қадам", "Бизнесга кўмак", "Бизнес прайм" ва "Бизнес VIP") ишлаб чиқилиб амалиётга жорий қилинди. Ушбу банк хизматлари бўйича пакетларга уланишнинг асосий афзаликларидан бири сифатида масовавий хизмат ("Интернет-Банкинг", "Мобиле-банкинг" ва "СМС-банкинг") ларга уланиш ва ойлик абонент тўловлари бепул қилинганлигини қайд этиш мумкин.
Фото: БРБ
Банкнинг кўп йиллик доимий йирик пул оқимига эга бўлган 50 дан ортиқ мижозларининг (тадбиркорлик субъектлари) мурожаатларига асосан дебет айланмасидан олинадиган хизмат хақига имтиёзлар тақдим этилди.
Ушбу кўрсатилаётган банк хизматлари натижасида жорий йил давомида 10 410 та янги мижоз жалб қилингани таъкидланди.
Тасодифий хабарлар
Халқ банки пенсия карталаридан нақд пулсиз ҳисоб-китобларда фойдаланган мижозларни рағбатлантиришни режалаштирмоқда
“БРБ нафис аёллари” клубининг биринчи фасл ўқув дастури якунланди
Hamkorbank 50 млрд сўмлик облигацияларни сотувга чиқаради