Фото: Forbes
2024/2025 ўқув йили бошлангунгача таълим кредити олиш учун аризаларни “Таълим кредити” ахборот тизими ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали топшириш имконияти яратилади. Бу бўйича “Олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ва ўқувчиларига бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредитини ажратиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармон билан таълим кредити бўйича бир неча янгиликлар бўлиши кутилмоқда. Жумладан, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади.
Таъли кредити биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси тўлиқ миқдорида ажратилади. Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида берилади. Бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари мустасно, дейилади фармонда.
Бунда таълим кредити:
- ОТМ талабалари учун – талабалар тўғрисидаги маълумотлар “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш” (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими ва “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (HEMIS) ахборот тизимида мавжуд бўлганда;
- профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун – ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар “Профессионал таълим жараёнларини бошқариш” (prof.edu.uz) ахборот тизимида мавжуд бўлганда ажратилади.
Тасодифий хабарлар
9 та банкнинг устав капиталидаги давлат улуши яна вазирликка қайтарилмоқда
Ипотека банк ЕТТБ билан ҳамкорликда аёл тадбиркорлар учун семинар ташкил қилди
BS/2 компанияси "АТМ: Бизнес ва хавфсизлик" мавзусида семинар ўтказади