UZCARD акцияларининг бошланғич эмиссиясини рўйхатдан ўтказди

24.05.2024 07:20

733

Timer  png5 дақиқада ўқилади
23 май куни Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида “Ягона умумреспублика процессинг маркази” (UZCARD савдо белгиси) акцияларининг бошланғич эмиссияси бўлиб ўтди.

Фото: UZCARD

2024 йил 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида (ИЛМА) “Ягона умумреспублика процессинг маркази” (UZCARD савдо белгиси) акцияларининг бошланғич эмиссияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентинингтегишли қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 июлдан бошлаб тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини фақат акциядорлик жамияти шаклида яратиш ва юритиш талаби жорий этилди. UZCARD 2024 йил 9 апрель куни расман масъулияти чекланган жамиятдан (МЧЖ) акциядорлик жамиятига (АЖ) айлантирилди.

UZCARD барча қонун ҳужжатларига ва қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, қонун ижросини давлат томонидан белгиланган муддатдан олдинроқ амалга оширди. Компания номи, юридик манзили ва банк реквизитлари ўзгаришсиз қолмоқда, дейилади хабарда.

Эндиликда ташкилотнинг расмий сайтида кўпроқ маълумотлар: молиявий ҳисоботлар, ходимлар ва бошқарув тўғрисидаги маълумотлар пайдо бўлади. Бундан ташқари, ташкилотнинг устави, миссияси, ривожланиш стратегияси, йиллик ҳисоботи, шунингдек бошқа муҳим ҳужжатлар жойланади. Банк карталари эгалари учун барча хизматлар аввалги тартибда тақдим этилиши таъкидланди.

\"UZCARD учун бу компаниянинг қадриятлари ва миссиясини акс эттирувчи, молия соҳасидаги янги технологиялардан фойдаланишдаги муҳим қадам ҳисобланади. АЖга айлантириш корпоратив бошқарув даражасининг ошишига ёрдам беради. Бу эса мижозлар ва компания ҳамкорларининг ишончини мустаҳкамлайди. Корпоратив бошқарув даражасини ошириш бу қарор қабул қилишнинг янада самарадорлиги ва шаффофлигини англатади, барча жараёнларда назорат тартиб-таомилларини кучайтиради. Бундан ташқари, “UZCARD” АЖ сифатида ўз фаолияти тўғрисида мунтазам ва шаффоф ҳисоботлар тақдим этиб боради. Бу эса ишончлилик ва барқарорлик йўлида қўшимча ишончни таъминлайди. UZCARD акциядорлик жамияти сифатида ривожланишининг янги босқичига тайёр. У ҳар доим муваффақият, инновация ва ўсишга интилади\", - дея таъкидланади тўлов тизими оператори хабарида.

Теглар:

#uzcard

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган