Алоқабанк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

Алоқабанк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

Фото: Depozit.uz

2018 йилдан АТ "Алоқабанк"да Департамент директори лавозимида ишлаб келаётган Жўрабек Тўймуродович Ўроқов банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Bankers.uz манбалари хабар бермоқда.

Ж.Ўроқов 1986 йил Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти - олий, 2008 йил Тошкент молия институтини бакалавр, 2010 йил ушбу институтнинг магистр босқичларини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2008 йил Алоқабанкда бошлаган. Бир неча йил ушбу банкда турли лавозимларда, хусусан Бухоро вилоят филиали раҳбари, Қашқадарё вилоят филиали раҳбари, Жисмоний шахсларни кредитлаш бошқармаси бошлиғи, Чакана бизнес департаменти директори, Гаров билан ишлаш департменти директори, Муаммоли активлар ва гаров таъминоти билан ишлаш департаменти директори каби лавозимларда фаолият юритган.


×